Самарқанд бош архитектори қамоққа олингани рад этилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровДорога в Самарканде
Дорога в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти бош архитектори Бобир Элмурадов давлат мулкини талон-торож қилишда гумонланиб қўлга олинганлиги, у гаров эвазига озод қилингани юзасидан тарқалган хабарлар юзасидан Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси баёнот берди.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси Бобир Элмурадов иши юзасидан баёнот берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар Зебинисобегим кўчасидаги 58-манзилда жойлашган 26 та хонадонга 7,5 миллиард сўм товон пули тўлаб берилганлиги юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида 9 нафар мансабдор шахслар айбдор деб топилган. Улардан 4 нафарига нисбатан жиноят ишининг қисми Ўзбекистон ЖПКнинг 84-моддасига асосан ҳаракатдан тугатилган.

Дети и воспитатели детского сада - Sputnik Ўзбекистон
Боғчадан 180 млн сўмлик талон-тарож қилган мудира ишдан ҳайдалди

“Жиноят иши бўйича "Afrosiyob Strоy Servis" МЧЖ раҳбари Камолиддин Шукуров, Самарқанд шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари, ҳозирги кунда Самарқанд вилоят бош архитектори Бобир Элмурадов, Капитал қурилиш дирекцияси собиқ бошлиғи Темур Халиқуловлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167, 205, 228-моддалари билан айбланиб, судга берилган. Тергов натижалари бўйича Б.Элмуродов ва Т.Халиқуловлар гумонланувчи ёки айбланувчи сифатида ушланмаган ва уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган”, - дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, бугунги кунда мазкур жиноят иши ЖИБ Самарқанд шаҳар судида мазмунан кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0