РГПУ имени Герцена

Ўзбекистонда яна бир Россия олийгоҳи филиали очилади

473
А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Ўзбекистонда филиали очилиши режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Ўзбекистонда филиали очилиши режалаштирилмоқда. Мазкур масала университет, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги вакиллари иштирокидаги видеоконференцияда муҳокама қилинди.

МТВ матбуот хизматига хабарига кўра, филиал Ўзбекистонда педагог кадрлар тайёрлаш, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларини йўлга қўяди.

Томонлар дарс машғулотларини қуйидаги йўналишлар бўйича йўлга қўйишни кўриб чиқдилар:

- алоҳида эҳтиёжга муҳтож болалар билан ишловчи мутахассислар учун реаблитация ва тузатувчи педагогогика;

-мактабгача таълим;

- психология.

 “А.И.Герцен номидаги университет - самарали ўқув дастурлари ва ўқитиш методикаларига эга Россиянинг етакчи педагогика олий ўқув юртларидан биридир. Ҳамкорлигимиз бўйича ижобий натижаларимиздан бири Нукус МТТ мутахассислари “Имкон” реабилитация маркази мутахассислари билан А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетида малака оширишди. Санкт-Петербургдан профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларни Университетнинг Тошкент филиали ишига жалб қилишни режалаштирганмиз", - дейди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

Кейинги учрашувларда томонлар факултетларнинг тўлиқ рўйхатини шакллантиришни, шунингдек, бакалавр ва магистратура дастурларини ишлаб чиқишни режалаштириб олишди.

А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети – Россияги энг йирик педагогик университет бўлиб, 1797 йилда ташкил этилган. Университет 30 дан ортиқ мутахассисликлар бўйича бакалавр ва магистрларни тайёрлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда МГИМОнинг филиали расман очилгани хабар қилинган эди.

473
Теглар:
филиал, олийгоҳ, Ўзбекистон

Ўзбекистонда коронавирусдан 15-бемор вафот этди

110
(Янгиланган 18:08 31.05.2020)
Коронавирус аниқланган 63 ёшли пойтахтлик аёл ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. У сунъий нафас олдириш аппаратига уланган бўлган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусдан 15-ўлим қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

1957 йилда туғилган пойтахтлик Х. да шу йилнинг 30 май куни “Covid-19” аниқланиб, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди. 63 ёшли (аёл) бемор шу йилнинг январь ойида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан даволанган.

Беморнинг даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатдаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассислари  назоратида бўлган. Белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан сунъий нафас олдириш аппаратида бўлган бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

110

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 3600 тага яқинлашди

94
Сўнгги 7 соат ичида яна 29 кишида коронавирус тасдиқланди. Уларнинг аксарияти карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда яна 29 та янги коронавирус ҳолати аниқланди.

“2020 йил 31 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3583 (+29) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 28 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 таси Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқарода аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 2837 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар соғайган. Жами 14 та ўлим ҳолати қайд этилган.

94

Crew Dragonʼнинг фазога парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0