Ўзбекистон малакали сиёсатчи кадрларни етиштиришда Россия билан ҳамкорлик ўрнатмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровОткрытие филиала МГИМО в Ташкенте
Открытие филиала МГИМО в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон сиёсий соҳада малакали ва чуқур билимга эга бўлган кадрларни тайёрлаш мақсадида Россия давлати билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда.

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Ўзбекистон сиёсий соҳада малакали ва чуқур билимга эга бўлган кадрларни тайёрлаш мақсадида Россия давлати билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда 10 декабрь куни АОКА анжуманлар залида ўтказилган матбуот анжуманида Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар бўйича Ахборот таҳлил маркази бош мутахассиси Мурод Узоқов маълум қилди.

Открытие филиала МГИМО в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги филиал элитар олийгоҳ бўлади – МГИМО ректори

Таъкидланишича, охирги уч йил мобайнида Ўзбекистонда ички ва ташқи сиёсий жараёнлар жадаллашиб бормоқда. Шу боис нафақат ички, балки ташқи сиёсатни мукаммал тушуна оладиган, чуқур билимга эга бўлган сиёсатшуносларга эҳтиёж сезилмоқда.

Бундай малакали сиёсатчиларни тайёрлашда эса Россиянинг кучли сиёсатчи мутахассислари Ўзбекистонга таклиф этилади ва улар тажрибасига таянган ҳолда ёш малакали сиёсатчилар тайёрланади.

Матбуот анжумани “Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 29 январдаги президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилиб, умуман бу борада жорий йилда қилинган ишлар юзасидан ҳам тўхталиб ўтилди.

Унга кўра 2019-2020-ўқув йили учун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига “Сиёсатшунослик” бакалавриат таълим йўналишига 20 нафар талаба; “Амалий сиёсатшунослик” магистратура мутахассислигига 10 нафар талаба; “Сиёсий фанлар” фани тармоғи ихтисосликлари бўйича таянч докторантурага 4 киши ва докторантурага 2 киши қабул қилинганлиги айтиб ўтилди.  

Шунингдек, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сиёсатшунослик соҳасидаги маҳаллий ва хорижий етакчи мутахассислар жалб қилинган ҳолда “Сиёсатшунослик” кафедраси ташкил этилган.

Ушбу кафедранинг асосий вазифаси илғор хорижий тажриба ҳамда замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда иш асосида сиёсатшунослик фанлари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, қолаверса жаҳон сиёсатидаги энг янги тренд ва йўналишларни ҳисобга олган ҳолда халқаро даражадаги илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашдан иборатдир.

Янгиликлар лентаси
0