Художник-иконописец из Самарканда Александр Галак

Самарқанд авлиёларига жон ато этиш йўлида: икона чизишни ўзи ўрганган рассом ҳақида ҳикоя

298
Биз икона чизувчи рассом - Александр Галак ҳақида тасодифан, рус Самарқанди мавзуси устида иш олиб бораётиб, билиб қолдик.

Самарқанднинг ягона икона чизувчи рассоми Александр Галак авлиёлар суратларини тасодифан чизишни бошлаган - уни 1990 йилларда бошқа рассомлар қаторида деярли вайронага айланган Алексей черковини тиклаш учун таклиф қилишган эди. Энди у бу ишни асосий касбларидан бири деб билади.

Биз икона чизувчи рассом Александр Галак ҳақида тасодифан, рус Самарқанди мавзуси устида иш олиб бораётиб билиб қолдик. Унинг устахонасини топиш қийин эмас эди – шаҳарнинг учта ишлаётган черковлардан бирида жойлашгани аниқ эди.

Ва шундай бўлиб чиқди ҳам – мана кўп йиллардирки у Покров черковида хизмат қилиб келмоқда. Бу ўша,  1903 йилда қурилган, совет даврида ҳам фаолият юритган – у бир кунга ҳам ибодатчиларига ўз эшикларини беркитмаган.

Иконаларни чизади ва тиклайди...

Иконачи рассомни излаётганимизни билгач, шам дўкони ёнида турган аёллар унга қўнғироқ қилишни бошладилар, у эса дарсда эди. Александр Галак Болалар ижодий мактабида рассомчиликдан дарс беради. Танаффус вақтида у қайтиб қўнғироқ қилди. Уни излаб Москвадан мехмонлар келганини билган, тушлик пайтида келишга ваъда берди.

Художник-иконописец Александр Галак рассказывает  о восстановлении Алексеевского храма в Самарканде
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Художник-иконописец Александр Галак рассказывает о восстановлении Алексеевского храма в Самарканде

Александр келаётганини эшитган аёллар бизга унинг ишларини кўрсатишга киришдилар – якшанба мактабига, чўқинтириш хонаси ва ҳисобхонага олиб борувчи коридорнинг қордай оппоқ, Инжилдан олинган воқеалар тасвирлари туширилган деворлар. Асарлар жуда таъсирли – бу бизнинг замондошимизнинг иши эканлигига ишониш қийин. Эҳтимол, черковнинг умумий муҳити таъсиридир, чунки ҳажмлари кичиклиги туфайли жуда файзлидай туюлади. Қўнғироқ чалинадиган минорага чиқиб атрофни томоша қилишга рухсат беришди. У ердан биз билан учрашишга шошаётган рассомни кўрдик.

"Буларнинг барчаси, 90-йилларда, Совет Иттифоқи даврида авлиё Алексей черковида жойдашган ҳарбий қисмнинг клубини диндорларга қайтариб берилиши давридан бошланди, Иттифоқ парчалингач эса унинг мақоми мутлако ноаниқ бўлиб қолди. Бу ўз даврида Самарқанднинг энг катта черкови деб аташ ҳам қийин эди, чунки на гумбази, на иконалари,  Худони уйи деб аташга лойиқ на бирон бир ишора ҳам йўқ эди," – черков ҳудуди бўйлаб устахона томон юрар эканмиз, икона рассомчилигига кириб келиш тарихи ҳақида Александр Галак шуларни сўзлаб берди.

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг шахсий аралашувидан сўнг черков ниҳоят Самарқанднинг православ аҳолисига топширилди.

"Лекин черков жуда аянчли аҳволда эди – деворлар, поллар, унинг ташқи кўринишига қараш оғир эди. Ҳамма нарса бамисоли ярадор эди. Биттаям икона йўқ эди. Уни қандай тиклаш тўғрисида савол туғилди. Табиийки, рассомларни, шу жумладан мени ҳам  таклиф қилишди. Шу тариқа мени черковга киришим, ва шу йўналишда ҳаракатларим бошланди. Дастлаб биз ушбу черковга киришдик, ташқи кўринишни тиклашга ҳаракат қилдик, биринчи иконаларни чизишни бошладик, кейин эса давом этиб кетди... мен ҳали ҳам черков деворларини тарк этолмайман", - бу сўзлар билан Александр Галак бизни ўз хужрасига олиб кирди.

Ичи салқин, лекин ҳеч ким шикоят қилмайди. Александрнинг хонасида деворларда, стол ва жавонларда янги ва қадимий, тиклашга рассом ишлаши учун эндигина олинган икона ва хочлар.

"Иконаларни чизиш - бу оддий расмлар чизиш билан қиёслаб бўлмайдиган иш. Мен ўзгаришимга тўгри келарди – бу тасвир яратишнинг умуман бошқа тили. Ҳатто фикрлаш ҳам бошқача бўлади. Аввалига икона санъатига киришиш осон эмас эди. Мен икона чизишда бошқача мамнуниятни ҳис этаман, ҳатто ишни бошлаганимда мен ўзимни бошқача ҳис қиламан”, - деб тан олади уста.

Художник-иконописец Александр Галак показывает свою самодельную книгу о православии в Самарканде
© Sputnik
Художник-иконописец Александр Галак показывает свою самодельную книгу о православии в Самарканде

Ва кейин у ўзини классик икона рассоми деб ҳисобламаслигини таъкидлади, чунки у махсус маълумот олмаган. "Мен икона чизувчи оддий расомман", - деб таъкидлайди у.

Иконаларни турмуш ўртоғи Елена Ларина ҳам чизади, улар кўп йиллардан бери бирга. Елена турмуш ўртоғи билан бирга Болалар ижодий мактабида дарс берар экан.

Александр Галак кўзимиз олдида икона қандай тикланишини кўрсатмоқда - катта синчковлик ва диққат билан иконанинг майда деталлари устида мўйқалам билан ишлайди ва эски асарларга янги кўринишни қайтаради. Биз бир неча дақиқа кузатдик холос, лекин одатда рассомлар ўрнидан соатлаб турмайди.

Самарқанд насронийлиги ҳақида китоб

"Мен Самарқандда туғилдим ва улғайдим, бу менинг ватаним. Мен ҳар доим бу жойларнинг бой тарихига қизиқаман. Вақт ўтиши билан мен Шарқдаги насронийликни асослари билан қизиқдим. Етти йил давомида мен Самарқандда православ черковларнинг пайдо бўлиши билан – қаерда ва қачон қурилган, кимлар биринчи руҳонийлардан бўлган, биринчи жамоатлар қандай яратилган ва ҳоказо", - бу сўзларни айтар экан у иконаларни бер четга суриб кўлбола чоп этилган китобни токчадан олди.

Ушбу асарда православ Самарқанди ҳақида барча маълумотлар мавжуд. Унда биринчи черков 1868 йилда қандай очилган, улар сони нечта бўлган ва ибодатхоналарда кимлар хизмат қилганлари ёзилган. Александр бир кун келиб бу китобни яхши қоғозда қаттиқ муқовада нашр этишни орзу қилади.

В мастерской художника-иконописца Александра Галака в Самарканде
© Sputnik
В мастерской художника-иконописца Александра Галака в Самарканде

"Мен нима учун Самарқандда черковлар пайдо бўла бошлаганини тушундим – руслар бу ерга етиб келгач, ўз ватанидан йироқда, ўзлигини: миллий таомлари, дини ва ўз урф-одатларини йўқотмасликни хоҳлашади. Буларни бу ерда  сақлаб қолиш улар учун жуда муҳим эди. Ибодатхоналар очила бошлади – бошида содда, кейинчалик эса чиройли ва муҳташам. Ва бу ҳали ҳам маълум даражада сақланиб қолган, чунки биз аслида ватанимиздан узоқда яшаймиз, гарчи Самарқандни ва Узбекистонни ўз уйимиз деб билсак хам" – таъкидлайди Александр Галак.

Икки ватанга бўлган муҳаббат архитектурада ҳам сезилади – Самарқанднинг барча православ зиёратгоҳларида шарқона ноталар мавжуд эди, декор шубҳасиз маҳаллий эди. Ва рус православ черковларининг қурилишига маҳаллий аҳоли ёлланган.

Хужрада озгина совқотиб колгач, кўчага чиқамиз – қуёш порлаб турибди, Ўзбекистонда қиш Россиядан фарқли ўларок бошқача кечаркан. Самарқанднинг православ черковларида ҳам ўзингизни бошқача ҳис қиласиз: гўё эътиқод ҳам маросимлар ҳам бир, аммо шарқона ранг-баранглилик ўзбекистонлик русларнинг турмуш тарзига чуқур сингиб кетганга ўхшайди. Айнан шу жиҳат ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида том маънода ўз аксини топади, гарчи у фақат москваликнинг кўзлари билан кўриладиган бўлса-да.

298
Мавзу:
Рус Самарқанди: Sputnik Ўзбекистон махсус лойиҳаси (4)
Один день с хокимом Яшнабада - Хожиакбаром Тилляшайховым

Қурилиш ташкилотларининг онлайн рейтинги ишга туширилди

91
СТИР бўйича (9 та рақам) қурилиш ташкилотларининг рейтингини билиб олиш мумкин бўлиб, рейтингдан жами 36 мингдан ортиқ ташкилот жой олган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда қурилиш-пудрат ташкилотларининг рейтинги ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қурилиш ташкилотларининг рейтинги билан Reyting.mc.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Қайд этилишича, СТИР бўйича (9 та рақам) қурилиш ташкилотларининг рейтингини билиб олиш мумкин бўлиб, рейтингдан жами 36 мингдан ортиқ ташкилот жой олган.

“Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида уларнинг салоҳияти 71 та кўрсаткични қамраб олган 6 та гуруҳдан иборат мезонлар билан ўлчанади. Салоҳиятни аниқлашда эса ташкилотнинг малакали мутахассислари, молиявий кўрсаткичлари, бажарган ишларининг сифати, иш тажрибаси, техник базаси, рақобатдошлиги каби қурилишда юқори сифатни таъминловчи мезонлар муҳим аҳамиятга эга", — дейилади хабарда.

91
Молодёжь Узбекистана

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати 2025 йилгача қандай ривожлантирилади

65
Тасдиқланган концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади. “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш назарда тутилган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Қарорга кўра, Концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади:

  • ёшлар соҳасида мавжуд муаммоларни аниқлаш;
  • муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ ечимларни ишлаб чиқиш;
  • аниқланган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ва ишлаб чиқилган таклифларни амалга ошириш;
  • муаммоларнинг ҳал этилиши ва таклифларнинг амалга оширилиши самарадорлигини мониторинг қилиш.

Қарор билан тасдиқланган “йўл харитаси”га мувофиқ, “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш назарда тутилган.

Концепцияни амалга ошириш натижасида, жумладан:

- мактабларда 7-синф ўқувчиларининг касблар кесимида қизиқишини аниқлаш, 8-9-синф ўқувчиларини замонавий ва истиқболли касблар билан таништириб бориш, 10-синфдан ўқувчиларни давлат ва нодавлат ўқув марказлари ёрдамида касбга ўргатиш ва уларнинг харажатларини “ваучер” тизими орқали қоплаб бериш механизми яратилади;

- маданият ва санъат билан мунтазам шуғулланадиган ёшлар сони 30 фоизга оширилиб, уларнинг халқаро танлов ва фестиваллардаги иштироки 40 фоизга етказилади;

- ёшларнинг 30 фоизи оммавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланишига эришилади;

- республикада 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 80 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади;

- барча ҳудудларда IT-парклар барпо этилади, туман(шаҳар)ларда Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилади, “Бир миллион ўзбек дастурчи” лойиҳаси асосида 200 мингга яқин ёшлар ўқитилади;

- волонтёрлик фаолиятининг институционал тузилмалари яратилади;

Концепция, эришилган натижалардан келиб чиққан ҳолда, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган тегишли “йўл хариталари” асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

65

Товарларнинг нархларини чет-эл валюталарига боғлаш мумкин бўлди

321
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда товарларнинг нархлари чет-эл валюталари ва шартли бирликларига боғланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. 22 январь куни қабул қилинган қонун билан “Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунга қўшимчалар киритилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистонда реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиши мумкин. Бу тартиб фақат президент қарорлари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва Ҳукумат орқали жалб этилган чет эл инвестициялари лойиҳаларига тааллуқли. Бунга қадар мазкур тартиб мавжуд эмас эди.

Концессиялар билан боғлиқ муносабатлар “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунда ўз аксини топмоқда.

Концессия лойиҳаларини рўёбга чиқариш ДХШ лойиҳалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Эндиликда фақатгина қиймати 1 млн доллардан ортиқ лойиҳаларининг тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битимларнинг лойиҳалари келишилади.

Киритилган қўшимчалар билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига оид маълумотларнинг эълон қилинадиган қисми аниқлаштирилди.

Хусусан, бунда расмий веб-сайтларга лойиҳа тарафлари, фаолият йўналиши, жойлашган ери, лойиҳа муддати ва умумий қиймати, товарлар, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми ва турларига оид маълумотлар жойланади.

321