Доступное жилье в в Сергелийском районе Ташкента

Ўзбекистонда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилди

409
Янги тартиб қишлоқ жойларда – Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари шаҳарларига ва туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда, Тошкент шаҳрида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ўзбекистонда президент фармони билан аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилди.

Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилди.

Унга мувофиқ:

- Молия вазирлиги пул маблағларини тижорат банкларига 15 йил муддатга бозор шартлари асосида жойлаштиради;

-  тижорат банклари аҳолига ўз маблағлари ва Молия вазирлиги ажратадиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитларини тақдим этади;

- Молия вазирлигидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари бозор ставкаси бўйича тақдим этилади. Бунда, қарз олувчига кредит уй-жойнинг жойлашган жойи ва майдонини мустақил танлаш ҳуқуқи билан чекланган миқдорда берилади;

- айрим шахсларга (кам таъминланган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож в.б.) ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар тўланади.

Янги тартиб қишлоқ жойларда – Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари шаҳарларига ва туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда, Тошкент шаҳрида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йилдан Ўзбекистонда аҳолини уй-жой билан таъминлашда янги тизим жорий этилиши ҳақида хабар қилган эдик.

409
Теглар:
Ўзбекистон, янги намунавий уйлар