Кавказ ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари қаерда овоз беришлари мумкин?

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишМужчина голосует на избирательном участке
Мужчина голосует на избирательном участке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Кавказ ҳудудида вақтинча яшаётган Ўзбекистон фуқаролари Ростов-на-Дону шаҳридаги бош консулхонада овоз беришлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Россиянинг Кавказ ҳудудида вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари 2019 йил 22 декабр куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларида қаерда овоз беришлари мумкинлиги маълум бўлди, ТИВ хабарига асосан.

"Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси қарорига биноан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов бўйича консулхона ҳузурида 144-Дўмбиробод сайлов округига бириктирилган 40-сайлов участкаси ташкил этилган. Сайлов участкаси манзили: Ростов-на-Дону шаҳри, Суворов кўчаси, 28G. Tel: + 7-863 285-50-57", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, бу сафарги парламент сайловларида Россия ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари учун 8та сайлов участкалари очилади. Сайлов участкалари Москва, Санкт-Петербург, Владивосток, Қозон, Екатеринбург, Ростов-на-Дону, Новосибирск шаҳарларида жойлашган Ўзбекистон бош консулхоналари ҳамда Москва шаҳрида жойлашган Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонасида очилади. 

Хорижий мамлакатларда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари сайловда иштирок этиш учун олдиндан Ўзбекистон консулхоналарига мурожаат қилиб, рўйхатдан ўтишлари керак. Онлайн тартибда мустақил рўйхатдан ўтиш айни дамда тўхтатилган.

 

Янгиликлар лентаси
0