Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

© Sputnik / Анатолий УстиненкоЛавина
Лавина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун 13 декабр осат 08:00дан бошлаб бир сутка даваомида Чимён тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди - ФВВ.

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Бугун Чимён тоғларида қор кўчиш хавфи мавжуд, деб эълон қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Диққат, Чимён тоғ-ёнбағирларида 2019 йилнинг 13 декабр соат 08:00дан 14 декабр 08:00га қадар - қор кўчиш хавфи эълон қилинди, - дейилган хабарда.

Ушбу муносабат билан, ҳурматли дам олувчилардан эҳтиёт бўлишни, махсус белгилар билан белгиланган хавфли ҳудудларга кирмасликни сўраймиз, дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0