Задержание преступника

Ўзбекистонда шахсни ушлашда янги тартиб жорий этилди

280
Ўзбекистонда 2020 йил 1 апрелдан бошлаб шахсни ушлаш ва айрим процессуал ҳаракатларни амалга оширишда мажбурий тарзда видео тасвирга тушириш тартиби жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йил 1 апрелдан бошлаб шахсни ушлаш, унга процессуал ҳуқуқларини тушунтириш, ҳимоячидан воз кечиш ҳаракатларини мажбурий тарзда видео тасвирга тушириш тартиби жорий этилади. Бу президент имзолаган “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда кўзда тутилган.

Қонун билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан шахс ушланганда унинг ушлангани ва ушлаб турилган жойи тўғрисида унинг оила аъзоларига, улар бўлмаган тақдирда эса, бошқа қариндошларини ёки яқин кишиларини дарҳол хабардор қилиш бўйича мажбурият юкланади.

Шунингдек, 2020 йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқни чеклайдиган процессуал мажбурлов чораларини қўллаш, жумладан, шахсни ушлаб туриш ҳолатлари ягона электрон ҳисобга олиш тизимига киритиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида фуқарони ушлаш вақтида мажбурий тарзда видео тасвирга тушириш тартибини жорий этишни топширгани хабар қилинган эди.

280
Теглар:
шахсни ушлаш, Ўзбекистон, Ички ишлар органи