Шифокор қисқа муддатли очликнинг фойдали жиҳатини айтди

3530
(Янгиланган 12:59 16.12.2019)
Шифокор қисқа муддатли оч қолиш инсон организмига қандай ижобий таъсир кўрсатиши ҳақида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Қисқа муддатли оч қолиш инсон организмига ижобий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори, В.М. Горбатов номидаги озиқ-овқат тизимлари Федерал илмий маркази эксперти Валерий Сергеев маълум қилди, дея ёзади RT.

Шифокорнинг сўзларига кўра, 12 соатдан 36 соатгача бўлган давомийликда оч қолиш организмдаги бегона элементлар – эски ва ишмайдиган тўқималар глюкоза бўлиб қайта ишланади. Глюкоза эса ўз ўрнида энергия ишлаб чиқаради.

Қолаверса, очлик вақтида организм ёғли кислоталардан энергия олади. Бу вазнни камайтириш ҳамда юрак-қон томир тизими ва таянч-ҳаракат тизими юкини қисқартиришга кўмаклашади.

“Қисқа муддатли оч қолиш иммунитет тизимини қайта ишга туширади. У инфекция, замбуруғ ва вирусларга қарши фаол кураша бошлайди. Шу боис мунтазам қисқа муддатга таомдан ўзини тийиб турувчилар камдан-кам касал бўлишади”, - дейди Сергеев.

Экспертнинг таъкидлашича, оч қолишнинг энг яхши схемаси “12/12”. Киши сўнгги таомни соат 19:00да истеъмол қилади, нонушта қилиш эса соат 07:00 тўғри келади. Мускулларнинг ўсишига “16\8” схемаси ёрдам беради. Унда киши соат 16:00 кечки овқатни еб, фақат соат 08:00да нонушта қилади.

Шифокор айниқса, соғлиғи билан муаммоси бўлган кишилар оч қолишга эҳтиёткорлик билан ёндашиш кераклигини эслатди. Овқатдан тийилиб турган вақтда сув ичишдан воз кечиш ярамайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мунтазам равишда оч қолиш юрак етишмовчилиги хавфини камайтиради ва умрнинг узайишига ёрдам бериши хабар қилинган эди.

3530
Теглар:
маҳсулот, овқатланиш
Председатель объединения VETERAN Талъат Мурадов

Муродов афғон урушида бедарак кетган яна олти аскар қабрлари топилганини маълум қилди

211
VETERAN бирлашмаси раиси Талъат Муродов Афғонистонда жанг қилган ветеранлар коронавирус пандемияси вақтида қандай қўллаб-қувватлангани, Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида уруш вақтида бедарак йўқолган жангчиларни қидириш ишлари қандай кечаётгани ҳақида гапирди

Талъат Муродовнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси вақтида VETERAN бирлашмаси ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш учун бир қанча чоралар кўрган.

"Биргаликда биз кучмиз!" жамғармаси билан биргаликда бирлашма пандемия давомида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи афғон жангчиларига ёрдам бериб келган.

"Ўтган йилнинг май ойида республикамизда рўй берган фожиа - Сардоба сув омборида юз берган ўпирилиш вақтида бизнинг 18 нафар ходимимиз ҳам жабр чеккан. Бирлашмамиз томонидан уларга янги буюмлар: пойабзал, иссиқ кийим-кечак, ёпинчиқлар етказиб берилди, сабаби, улар бошпанасиз қолишган эди", — деб ҳикоя қилди Талъат Муродов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.

Афғонистондаги урушда Ўзбекистондан 65 000 нафар ветеранлар иштирок этган, улардан 2000 нафари ногирон бўлиб қайтишган, кейинчалик ногиронлар сони 5000 нафарга етган, 1 565 минг ўзбек ўғлонлари бу урушда ҳалок бўлишган, 33 нафари бедарак кетган. Мустақиллик йилларида бедарак кетган ҳисобланган аскарларнинг тўрт нафари тирик топилган ва ватанга қайтарилган. Аммо 29 нафар аскар топилган эмас, уларни ота-оналари, яқинлари ҳалигача кутишади. Ўтган йилнинг ёз фаслида Ўзбекистон ҳукумати афғон урушида бедарак кетган аскарларни қидириш ишларини молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилган.

Муродовнинг айтишича, жорий йил февраль ойининг бошида байналминал жангчилар қўмитаси вакилларидан иборат делегация Афғонистонга учган. Афғонистонда ташкил этилган учрашувлар натижасида делегация аъзоларига тўртта қабр кўрсатилган. Шунингдек, татар диаспораси томонидан яна иккита қабр аниқлангани маълум қилинган.

"Бедарак йўқолган аскарларни қидириш ишлари олиб бориляпти ва сўнгги аскарни топгунга қадар давом эттирилади", - деди Муродов.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрида афғон уруши ветеранлари "Байналминал-жангчи" орденлари билан тақдирландилар.

211
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Первый пилотный автобусный рейс между Узбекистаном и Казахстаном по междугороднему маршруту Ташкент-Чимкент запущен в пятницу утром с автовокзала в столице Узбекистана

Ўзбекистон-Қозоғистон: автобус қатновларини тезроқ тиклаш масаласи муҳокама қилинди

171
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам авиапарвозлар сонини ошириш, янги қатнов йўналишларини очиш масалалари муҳокама этилди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири – “Uzbekistan airways”  АЖ бошқарув раиси Илхом Маҳкамов Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантриш вазири Бейбут Атамкулов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Суҳбат давомида транспорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболари муҳокама қилинди.

Хусусан, эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи автобуслари қатновларини тезроқ тиклаш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида мунтазам авиапарвозлар сонини ошириш, янги қатнов йўналишларини очиш масалалари муҳокама этилди. 

Телефон орқали мулоқотда транспорт соҳасида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

171