ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Халқаро пресс-клуб раиси, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжаев айрим номзодларнинг таржимаи ҳолидаги хатоликлар Марказий Сайлов комиссияси шаънига доғ тушираётганлигига ишора қилган. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.
“Ижтимоий тармоқларда гувоҳи бўлмоқдамизки, айрим номзодларнинг таржимаи ҳолида кўп имловий ва фактологик хатолар мавжуд. Бундай ҳолатларда баъзилар Марказий сайлов комиссиясини айблашмоқда”,- дея изоҳ қолдирган у ўз постида.
Шерзодхон Қудратхўжаев, шунингдек, ўз постида номзодларнинг таржимаи ҳолини таҳрир қилиш ва хатосини тўғрилаш МСКнинг вазифасига кирмаслиги, бу номзод ва сиёсий партияларнинг иши эканлигини қайд этган.
“Бу одамларга, сайловчиларга нисбатан ҳурматсизлик. Бу плакатларни қаергадир ёпиштиришдан олдин таҳрир қилиш, кўриш мумкин-ку ахир. Биз мана шундай номзодларни ўз сайловчиларини ва сайловларни ҳурмат қилишга чақирамиз”, - деди Қудратхўжаев Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган изоҳида
Айтиш жоизки, ушбу масалага эътирозлар биринчи маротаба содир бўлаётгани йўқ, ташвиқот плакатлардаги хатоликлар бундан аввалги сайловлар давомида ҳам турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Ўзбекистон МСК номзодлар орасида "ўлик жонлар" борлигини рад этди
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда айрим партиялар томонидан илгари сурилган номзодларнинг ташвиқот плакатларидаги нафақат имловий, балки йиллардаги чалкашлик жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали талабаларида коронавирус аниқлангани ҳамда факультет ва ётоқхона қаватлари дезинфекция учун ёпилгани тўғрисида хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
Таъкидланишича, ушбу олий таълим муассасалари талабалари орасида айни кунларда коронавирус аниқланмаган ва бирорта ҳам талабалар турар жойи биноси ёпилмаган.
Вазирлик асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатган.
“Қолаверса, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари бу каби (касаллик аниқланиши) ҳолатлар жиддий тус олиб, кенг тарқала бошласа, уларни яширишдан манфаатдор эмас”, - дейилган хабарда.
Аввалроқ Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети (ТДПУ) талабасида коронавирус инфекцияси аниқлангани хабар қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021 йилда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида амалга оширилиши кўзланган режалар тўғрисида маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугунги кун талабларини, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда хизмат олиб бориш учун қулай, замонавий ва ихчам бўлган, йўл-патруль хизмати ходимларининг фарқловчи белгилари тақилган янги хизмат кийим-бош намуналари синовдан муваффақиятли ўтган тақдирда республикадаги барча ЙПХ ходимларини янги намунадаги кийим-бош билан таъминланади.
Бундан ташқари, ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориш тизимидан босқичма-босқич воз кечилади.
Бунда ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патруль автомобилларида хизмат олиб боришини йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Қирғизистон собиқ бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев қўлга олинди.
Абилгазиев Қирғизистон ҳукуматини 2018 йилдан 2020 йил июнь ойига қадар бошқарган. Ўтган йили 15 июнда радиочастоталар билан боғлиқ жанжалдан кейин истеъфо берган эди.
“26 январь куни у сўроққа чақирилган ва шу куннинг ўзида ҳибсга олинган”, - дейилади Sputnik Қирғизистон хабарида.
Собиқ амалдор ноқонуний йўллар билан бойлик орттирганликда гумон қилинмоқда. Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, Абилгазиев давлат хизматида бўлган вақтида ноқонуний равишда ўз активларини кўпайтирган. Улар унинг расмий даромадларидан бир неча бараварга зиёд.
Таъкидланишича, ўз активларини қонунийлаштириш учун собиқ бош вазир Бишкекда, Чуй ва Иссиқ-Кўл вилоятларида қиммат кўчмас мулкларини харид қилган. Бундан ташқари, кўп қаватли элита уйлар қурилишига сармоя киритган. Жиноий жавобгарликдан бўйин товлаш учун бу активлар сохта кишилар номига расмийлаштирилган.