Снег в Ташкенте

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб қор ёғиши кутилмоқда

530
Ўзгидромет 21-24 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Эртага Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Ўзгидромет 21-24 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

21 декабрь куни Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда. 22 декабрь куни туман ва ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши мумкин, 23-24 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати 21 декабрь куни кечаси 0…+5, 22-24 декабрь кунлари 0…-5 даража бўлади. 21-22 декабрь кунлари кундузи эса 0…+5, 23 декабрда +2…+7 ва 24 декабрь куни +5…+10 даража бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. 21 декабрь куни айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши мумкин. 22-24 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21 декабрь куни кечаси 0…-5, 22-23 декабрь кунлари -3…-8, 24 декабрь куни -1…-6 даража бўлади. 21 ва 23 декабрь кунлари кундузи 0…+5, 22 декабрь куни -2…+3 ва 24 декабрь куни +2…+7 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 21 декабрь куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин, 22-24 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21 декабрь куни кечаси 0…+5, 22-24 декабрь кунлари 0…-5 даража бўлади. 21-22 декабрь кунлари кундузи 0…+5, 23 декабрь куни +2…+7, 24 декабрь куни эса +5…+10 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 21 декабрь куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. 22-24 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21 декабрь куни кечаси +2…+7, 22-23 декабрь кунлари 2…+3, 24 декабрь куни 0…+5 даража бўлади. 21-22 декабрь кунлари кундузи +5…+10, 23 декабрь куни +7…+12 ва 24 декабрь куни +9…+14 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 21 декабрь куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. 22 декабрь куни айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши мумкин, 23-24 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21-22 декабрь кунлари кечаси 0…+5, 23 декабрь куни -2…+3, 24 декабрь куни эса 0…-5 даража бўлади. 21-22 декабрь кунлари кундузи +3…+8 ҳамда 23-24 декабрь кунлари 0…+5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. 21-22 декабрь кунлари айрим жойларда ёғингарчилик бўлади, 23-24 декабрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21-22 декабрь кунлари кечаси -2…-7, 23-24 декабрда -5…-10 ва кундузи 0…-5 даража бўлади.

530