Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сезилди

© AFP 2023 / FREDERICK FLORINСейсмография, архивное фото
Сейсмография, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун, 20 декабрь куни Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сезилди. Унинг кучи энг кўп 4 баллни ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Бугун, 20 декабрь куни Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сезилди.

ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, ер қимирлаши Тошкент шаҳридан 524 километр жанубда, соат 16:39да юз берган.

Зилзила магнитудаси 6,5, чуқурлиги 202 километрни ташкил этган.

Ер ости силкинишлари кучи Сурхондарёда 4 балл, Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Навоийда 3 балл, Хоразм ва Қорақалпоғистонда 2 баллни ташкил этган.

Янгиликлар лентаси
0