Россия Ўзбекистонга Ми-35М ҳарбий вертолётларни етказиб беришни бошлади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишВертолеты Ми-35
Вертолеты Ми-35 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вертолётлар икки томонлама имзоланган битим асосида етказиб берилмоқда. Йил якунига қадар қўшимча 3 дона вертолёт олиб келинади. Россия икки йил давомида Ўзбекистонда умумий ҳисобда 12 та Ми-35М ҳарбий-транспорт вертолётларини етказиб беради.

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Россия Ўзбекистонга Ми-35М ҳарбий вертолётларни етказиб беришни бошлади, деб хабар қилди РИА Новости.

Вертолет Airbus ВВС Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Airbus вертолётлари ўзбек армиясини қанчалик кучайтиради

Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари келишувларига асосан икки йил давомида Ўзбекистонда умумий ҳисобда 12 та Ми-35М ҳарбий-транспорт вертолётларини етказиб берилади.

2019 йил 4-чи чоракда биринчи 4 дона вертолёт етказиб бериш режалаштирилган.

“Биринчи вертолёт Ўзбекистон ҳарбий қисмлардан бирига етиб борди”, - деб маълум қилди агентлик суҳбатдоши.

Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати маълумотларига кўра, Ми-35М вертолётларини етказиб бериш 2017 йилда Ўзбекистон ҳукуматига берилган давлат экспорт кредити асосида амалга оширилмоқда.

Ми-35М транспорт ва жанговар вертолёти зирҳли техникаларни йўқ қилиш ва қуруқликдаги кучлар бўлинмаларини зарба бериш томондан қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган. Замонавий юқори аниқликдаги қурол-аслаҳалар билан жиҳозланган ва турли об-ҳаво шароитида жанговар вазифаларни бажаришга қодир. Ми-35М вертолётларида ҳарбий хизматчилар ва техникани ташиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0