Алламжонов: АОКА бор экан, ижтимоий тармоқлар ёпилмайди!

© Пресс-служба АИМККомил Алламжонов - руководитель Агентства информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан
Комил Алламжонов - руководитель Агентства информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов журналистларнинг ижтимоий тармоқларнинг ёпилиш-ёпилмаслиги ҳақидаги саволига жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов журналистларнинг ижтимоий тармоқларнинг ёпилиш-ёпилмаслиги ҳақидаги саволига жавоб берди.

Комил Алламжонов и Саида Мирзиёева  - Sputnik Ўзбекистон
АОКА ташкил этилганидан буён Ўзбекистон медиа-оламида нималар ўзгарди?

Бугун 20 декабр куни Зарафшондаги Media hall'да, журналистлар билан учрашувда АОКА раҳбари Комил Алламжонов бугунги ахборотлашган аср юзасидан ўз фикрини билдириб ўтди.

“Масалан, ОАВда фаолият юритаётган журналистлар ёки блогерлар бўлмасин дейлик, бундан ким ютади? Ҳозирги техника асрида жамиятни бошқа информация босиб кетади, миш-миш кўпаяди.

Шунинг учун давлат бошқаруви идоралари раҳбарлари, ҳамкасбларимизга, ҳаммага тушунтирамизки, орқага йўл йўқ. Президентимиз бу жараённи тушуниб айтяптилар, орқага йўл йўқ, танлаган йўлимиз шу. Энди шу йўлда фақат тўғри ишлашни ўрганишимиз керак”- дейди Алламжонов.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларнинг бултургидек ёпилиб қолиш эҳтимоли бор ёки йўқлиги тўғрисидаги саволга Комил Алламжонов.

“Эҳтимол йўқ! Бизнинг агентлигимиз бор экан, биз бу нарсага йўл қўймаймиз” -дея жавоб берди.

Янгиликлар лентаси
0