Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев проголосовал на парламентских выборах

Шавкат Мирзиёев оиласи билан биргаликда сайловда овоз берди фото

569
(Янгиланган 14:17 22.12.2019)
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда парламент сайловларидан овоз берди.

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik.  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтаётган сайловларида овоз берди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева, қизлари Саида ва Шаҳноза пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюришди.

Супруга президента Узбекистана Зироатхон Мирзиёева на избирательном участке на парламентских выборах
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Супруга президента Узбекистана Зироатхон Мирзиёева на избирательном участке на парламентских выборах

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда парламент сайловлари бошланди. Соат 08:00да Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сайлов участкалари очилди. Уларнинг фаолияти соат 20:00га қадар давом этади.

Дочь президента Узбекистана Саида Мирзиёева на избирательном участке
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Дочь президента Узбекистана Саида Мирзиёева на избирательном участке

Сайловда 20,5 миллиондан ортиқ сайловчи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар учун овоз бериши мумкин.

Дочь президента Узбекистана Шахноза Мирзиёева на парламентских выборах
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Дочь президента Узбекистана Шахноза Мирзиёева на парламентских выборах

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 10 миллион 147 минг 772 нафари эркак, 10 миллион 355 минг 690 нафари аёл; 2 миллион нафар илк бор сайловда қатнашиб, овоз бериш ҳуқуқидан биринчи марта фойдаланиши кутилмоқда.

Семья президента Шавката Мирзиёева во время выборов в Узбекистане
© Пресс-служба президента Узбекистана.
Семья президента Шавката Мирзиёева во время выборов в Узбекистане

Сайловлар янги Сайлов кодексига биноан ўтказилмоқда. Унда илк бор бешта сиёсий партия иштирок этмоқда: Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси.

569
Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (81)