Избирательный участок в Узбекистане

Ўзбекистонда парламент сайловида овоз бериш жараёни якунланди

285
(Янгиланган 22:01 22.12.2019)
Ўзбекистонда соат 20.00да парламент сайловида овоз бериш жараёни якунланди. Сайловлар янги Сайлов кодексига биноан ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Ўзбекистонда соат 20.00да парламент сайловида овоз бериш жараёни якунланди, деб хабар қилди МСК матбуот хизмати.

Марказий сайлов комиссияси Раиси ўринбосари Махмуд Истамов маҳаллий вақт соат 18.00 га қадар иштирок этган сайловчиларнинг дастлабки рақамларини эълон қилганди. Ўзбекистон ҳудудидаги 18 797 810 нафар сайловчилардан 12 922 429 нафари ёки 68,7 фоизи овоз берди.

Сайловлар янги Сайлов кодексига биноан ўтказилди. Унда илк бор бешта сиёсий партия иштирок этди: Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси.

285
Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (78)