Нега "Адолат" юқорироқ ўринни олмади?" – партия жавоби

© Sputnik / Дильшода РахматоваНаримон Умаров
Наримон Умаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Адолат” социал-демократик партияси матбуот хизмати нима сабабдан юқорироқ ўрин олмагани юзасидан баёнот берди.

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. “Адолат” социал-демократик партияси матбуот хизмати нима сабабдан юқорироқ ўрин олмагани юзасидан баёнот берди.  

Парламент сайлови натижалари - Sputnik Ўзбекистон
Парламент сайлови натижалари

“Тўрда ўтирганингда, “У нега бу ерда?”, деб аслида пастдан жой эгаллашинг кутиладиган ҳолатга тушма, балки пойгакдан қўним топганингда “Нега бу ерда ўтирибсиз?”, дея ажабланиб, аслида давра тўрини сенга муносиб деб ўйланадиган даражада бўл”, деган нақл бор.

Халқимиз, журналистлар томонидан "Нега "Адолат" юқорироқ ўринни олмади?" дея берилаётган саволлар оғриқли бўлса-да, айни вақтда кайфиятимизни кўтармоқда. Ҳали ҳаммаси олдинда...

Парламентда нечта ўрин олишимизга қарамай сайловолди берилган ваъдаларни бажариш, халқимиз муаммоларини бартараф этиш учун курашамиз.

Кимлар учундир жанг тугагандир, аммо "Адолат" социал-демократик партияси учун ҳаммаси энди бошланмоқда...

Халқимизнинг Адолатга бўлган ишончи, эътирофини оқлаш учун барча саъйи-ҳаракатларни амалга оширамиз.

Сайловолди ташвиқотда биз билан бирга бўлган барча оммавий ахборот воситалари  ходимларига, блогерларга чексиз миннатдорчилик билдирамиз!”, - дейилган баёнотда.

Янгиликлар лентаси
0