Тошкент шаҳридаги ЙПХ ходимларига берилган бодикамералар сони очиқланди

Сотрудник ДПС
Сотрудник ДПС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Хитойнинг “Хайтера” компаниясидан жами 6193 та бодикамера харид қилиниб, ЙПХ ва ППХ ходимларига топширилган.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. 2020 йил 1 январдан ЙПХ ходимлари бодикамералар билан ишлайди. Бодикамералар ҳайдовчи ва ЙПХ ходими ўртасидаги мулоқотга гувоҳ бўлиб, содир бўлиши мумкин бўлган бир қанча кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида жорий қилинмоқда. Бу ҳақда АОКА агентлигида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматидаги ислоҳотлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Таъкидланишича,  Хитойнинг “Хайтера” компаниясидан  жами 6193 та бодикамера харид қилиниб, ЙПХ ва ППХ ходимларига топширилган.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасига 200 дона, Тошкент шаҳрига 2 876 дона, Андижон вилоятига 187 дона, Бухоро вилоятига 212 дона, Жиззах вилоятига 188 дона, Қашқадарё вилоятига 236 дона, Навоий вилоятига 185 дона, Наманган вилоятига 184 дона, Самарқанд вилоятига 341 дона, Сурхондарё вилоятига 203 дона, Сирдарё вилоятига 183 дона, Тошкент вилоятига 432 дона, Фарғона вилоятига 289 дона, Хоразм вилоятига 191 дона бодикамералар берилган. Қолган 193 дона бодикамералар захирага олинган.

В Узбекистане выбрали поставщика бодикамер из США - Sputnik Ўзбекистон
Бодикамералар ҳақида нималарни билиш зарур?

ЙПХ ходимларининг хизмат вақтида мобил камералар орқали ҳайдовчилар билан мулоқотда бўлишлари коррупцион ҳолатларнинг олди олиниши,  ҳаракат ходимлари ёки ЙПХ ходимлари томонидан содир бўлиши мумкин бўлган ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилгани айтилди.

Бундан ташқари мобил камералар ходим фаолиятини реал-вақт(онлайн режимида)  назорат қилиб боради. 

Эслатиб ўтамиз, ЙПХ инспекторлари 1 июлдан бошлаб ёппасига бодикамералар билан ишлашга ўтиши керак эди. Лекин техник жиҳатдан тайёр бўлмаганлиги туфайли ушбу қонун кучга кириши 2020 йилнинг 1 январига қолдирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0