Виза в паспорте

БМТ паспортига эга чет элликлар учун визасиз режим белгиланди

142
2020 йил 1 январдан бошлаб БМТнинг қизил рангли Laissez-Passer паспорти эга бўлган чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонга кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Ўзбекистонда БМТ паспортига эга чет элликлар учун визасиз режим белгиланди. Бу президент томонидан қабул қилинган тегишли фармонида белгиланган.

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб БМТнинг қизил рангли Laissez-Passer паспорти эга бўлган чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонга кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.

Шунингдек, фармонга кўра БМТнинг мовий рангли Laissez-Passer паспорти эга бўлган чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш визалари Ўзбекистондаги таклиф қилувчи томоннинг хати асосида 2 иш куни ичида Ташқи ишлар вазирлиги томонидан расмийлаштирилади.

Бундан ташқари, БМТнинг қизил ёки мовий рангли Laissez-Passer паспорти эга бўлган ва Ўзбекистонга ташриф буюраётган чет эл фуқароларида бир вақтнинг ўзида амал қилиш муддати мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддатидан кам бўлмаган миллий паспорти бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йил 1 январдан визасиз мамлакатлар рўйхатини кенгайтиради.

142