UzAuto Motors янги автомобиллар тақдимотини ўтказди – фото

© MAKSAD Chevrolet Tahoe
Chevrolet Tahoe - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Chevrolet Trailblazer, Chevrolet Traverce ва Chevrolet Tahoe автомобилларини сотиш 2019 йилнинг 26 декабридан бошланади. Chevrolet Equinox харидини эса 2020 йил март-апрел ойларига режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. UzAuto Motors компанияси янги автомобиллар тақдимотини ўтказди. Тақдимот тантанали равишда завод ҳудудида ўтказилди. "Новости Узбекистана" хабарига асосан.

Унда 4 та янги автомобиллар модели: Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox намойиш қилинди.

Chevrolet Trailblazer

Бу модел двигатели ҳажми 3,6 литр, От кучи эса 275 ни ташкил этади. Автомобил 6 поғонали автомат узатма билан жиҳозланган. Chevrolet Trailblazer соатига 100 км тезлик олиши учун 9,1 сония кифоя бўлади. Аралаш цикл учун ёқилғи сарфи 100 км масофага 9,7 литрдан иборат.

Бошқарувга қўшимча тарзда аудио тизим ва круиз назорати билан бирга ушбу йўлтанламас қияликлардан пастга тушадиган ёрдамчи тизим, ёмғир сезгич, борт компьютери ва салонга калитсиз кириш имконига ҳам эга.

© MAKSAD Chevrolet Trailblazer
UzAuto Motors янги автомобиллар тақдимотини ўтказди – фото - Sputnik Ўзбекистон
Chevrolet Trailblazer

Ўзбекистонга автомобил 8 та рангда тақдим этилади.

Chevrolet Traverce

Янги Chevrolet Traverce автомобилига 8 нафаргача йўловчи сиғади ва бизнес синфига оид кенг юкхона бор. Ушбу автомобил ҳар қандай вазифага мослаша олади. Энг сўнгги хавфсизлик технологияси ҳақида гапириш ҳам шарт бўлмаса керак.

318 от кучига эга Chevrolet Traverce двигатели муросасиз ишлаш имконини беради. Автомобил 7,8 сонияда соатига 100 километр тезликка чиқиши мумкин.

Интеллектуал тўлиқ бошқарув тизими сирпанчиқ ва қорли йўлларда автомобил бошқарувини кучайтиради. Олд узатмани танлаш қўшимча ёқилғи тежаш имконини беради. Олдинги ёки тўлиқ узатмага ўтиш имкони эса ҳаракат вақтида ҳам мавжуд.

© MAKSAD Chevrolet Traverse
UzAuto Motors янги автомобиллар тақдимотини ўтказди – фото - Sputnik Ўзбекистон
Chevrolet Traverse

Ўзбекистонда автомобил беш хил рангда сотувга чиқарилади.

Chevrolet Tahoe

Chevrolet Tahoe — ушбу йўлтанламас афсонавий мақомини исботлаши шарт эмас. У ўзида V8 двигателининг мислсиз кучи ва кенг интерьернинг биринчи даражали қулайлигини идеал даражада жамлаган.

Юқори сифатли материаллар билан безатилган салон, 8 дюймли сенсорли экран билан жиҳозланган замонавий мультимедиа тизими, янгиланган 6,2 литрли двигател, 426 от кучига эга қувват.

Автомобилда 8 киши сафарга отланиши мумкин. Иккинчи ва учинчи қаторларнинг ўриндиқларини йиғиштириб қўйганда юкхона ҳажми 2680 литрга етади.

© MAKSAD Chevrolet Tahoe
UzAuto Motors янги автомобиллар тақдимотини ўтказди – фото - Sputnik Ўзбекистон
Chevrolet Tahoe

Chevrolet Tahoe соатига 100 километр тезликка 6,8 сонияда чиқа олади. Ёқилғи сарфи эса 100 километрга 9,7 литрдан иборат.

Автомобил юртимизда уч хил рангда сотувга чиқарилади.

Chevrolet Equinox

Chevrolet Equinox автомобили 9 босқичли автомат узатма билан шаҳардан ташқарида ҳам бемалол ҳаракатланиш мумкин.

Chevrolet Equinox автомобилида 100 километр масофа учун ёқилғи сарфи аралаш циклда 8,2 литрдан иборат. Соатига 100 километр тезлик олиши учун эса 7,8 сония кифоя.

Автомобилда калитсиз кириш тизими, панорамали люк, эшик ва юкхона бўлимининг электрузатмаси, светодиодли олд ва орқа фаралар мавжуд.

© MAKSAD Chevrolet Equinox
UzAuto Motors янги автомобиллар тақдимотини ўтказди – фото - Sputnik Ўзбекистон
Chevrolet Equinox

Классик ҳолатда юкхона ҳажми 670 литрдан иборат. Орқа ўриндиқлар йиғилганда эса сиғим 1627 литргача етади.

Автомобил Ўзбекистонда 5 хил рангда сотувга чиқарилади.

Янгиликлар лентаси
0