Ноёб ҳодиса: Ўзбекистонда Қуёш тутилиши юз берди

643
2019 йил 26 декабр куни Ўзбекистонда ҳалқали шаклдаги Қуёш тутилиши юз берди. Шу муносабат билан ЎзРФА Астрономия институти томонидан ёш олимлар иштирокидаги семинар ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. 2019 йил 26 декабр куни Ўзбекистонда ҳалқали шаклдаги Қуёш тутилиши юз берди. Шу муносабат билан ЎзРФА Астрономия институти томонидан ёш олимлар иштирокидаги семинар ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзРФА ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, Қуёш тутилиши соат 08:00 да бошланиб, 10:06 гача давом этди. Соат 9:00 лар атрофида максимумга эга бўлиб, Қуёш гардишининг учдан бир қисми тўсилган.

Ушбу астрономик ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани мактаб-интернати президент мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари учун ёш олимлар иштирокида семинар ташкил этилган.

Семинар давомида ушбу астрономик ҳодиса Мирзо Улуғбек мактаб-интернати биносига ўрнатилган махсус экранли замонавий телескоп ёрдамида кузатилган. ЎзРФА Астрономия институти олимлари томонидан эса Қуёш ва Ой тутилишининг асосий қонунлари, уларнинг илмий-амалий аҳамияти ҳақида маълумот берилган.

643

Ўзбекистонда коронавирус: 29 сентябрь асосий хабарлари

8
Сутка давомида 374 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 252 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 374 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 252  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 393 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 52 859 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 94 фоиз.

Айни пайтда 2 928 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 465 киши пандемия қурбони бўлди.

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали қайтишни ҳозирча режалаштирманг – ТИВ

Ўзбекистон ТИВ сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси 1 октябридан очилиши ҳақида тарқатилаётган хабарларга ишонмасликка чақирмоқда. Ҳозирда ватанга қайтишни истагидаги Ўзбекистон фуқаролари учун авиа, темир йўл ва автобус чартер қатновлари ташкил этилмоқда. Ушбу рейсларга чипталар онлайн тарзда сотилмоқда.

Чартер

Uzbekistan Airways Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидан Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш мақсадида амалга оширилаётган чартер парвозлар янги жадвалини эълон қилди.

Шунингдек, Қозон шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанига қайтариш бўйича чартер парвозларга билетлар сотиш бошланди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 33,6 миллиондан ошди, 1 миллиондан ортиқ  киши вафот этди, 24,9 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (7,4 млн), Ҳиндистонда (6,1 млн), Бразилияда (4,7 млн).

8
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

“Юксалиш” масъулларни коронавирусга оид кунлик батафсил ҳисобот эълон қилишга чақирди

19
(Янгиланган 17:29 29.09.2020)
Ташкилот ёпиқлик, айрим масалалар юзасидан сукут сақлаш ва ноаниқлик ваҳима, миш-мишлар тарқалишининг, ахборот маконида фейклар кўпайишининг омиллари бўлиб, пировардида фуқароларда ҳукуматга нисбатан ишончсизлик ортишига олиб келади деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фуқароларни мамлакатдаги вазият ҳақида ишончли статистика ва холис ахборот билан таъминлаш муҳимлигини маълум қилди.

Ташкилот COVID-19 инфекцияси билан касалланиш ва ўлим ҳолати статистикаси қанчалик ишончлилиги, таҳлил натижаларини қанчалик тез олиш имкони борлиги, коронавирусга қарши кураш бўйича махсус штаб таркибига қайси шахслар киритилгани борасида қатор саволлар билан тегишли идораларга мурожаат қилган.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати масъул идоралар раҳбарларини қуйидагиларга чақиради: 

  • Республика махсус комиссияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ вазият тўғрисида фуқароларни тўлиқ ва холис ахборот билан таъминлаб бориш, хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг аниқ кўрсаткичлари ва ўчоқлари, уйда даволанаётган одамлар, вафот этганлар сони кўрсатилган кунлик батафсил ҳисоботларни эълон қилиб бориш;
  • COVID-19 юқиши натижасида келиб чиққан пневмония ҳолатларини ва коронавирус инфекциясини яхлит статистик маълумотлар кўринишида бирлаштириш, шу жумладан пневмонияни юқтирган ва унинг оқибатида вафот этганлар сонини тақдим этиш;
  • Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоларининг тўлиқ рўйхатини жамоатчиликка тақдим этиш;
  • Фуқароларни эпидемиологик вазият ҳақида хабардор қилишга қаратилган брифинг ва матбуот анжуманларида вазирлик ва идоралар раҳбарияти даражасидаги ваколатли шахслар, Республика махсус комиссияси аъзоларининг иштирок этишини таъминлаш.

Ташкилот ёпиқлик, айрим масалалар юзасидан сукут сақлаш ва ноаниқлик ваҳима, миш-мишлар тарқалишининг, ахборот маконида фейклар кўпайишининг омиллари бўлиб, пировардида фуқароларда ҳукуматга нисбатан ишончсизлик ортишига олиб келади деб ҳисоблайди. Давлат раҳбари коронавирус инфекцияси билан зарарланишнинг ҳақиқий ҳолати бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча ҳоким ва раҳбарларни огоҳлантирган. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.

Таъкидланишича, ишончли, холис, ўз вақтида берилган маълумотлар фуқароларга асосли қарорлар қабул қилишга, ўзлари ва бошқаларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш учун масъулият билан ёндашишга имкон беради.  

“Пандемия бутун дунёда тўлиқ бартараф этилмас экан, хотиржамликка берилиб бўлмайди. Барча юртдошларимизни хушёрликка, жуда эҳтиёткорлик билан карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилишга чақириб қоламиз”, - дейилган мурожаат сўнгида.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда жами 56 252 коронавирус билан касалланган. Шулардан 52 859 нафари тузалиб кетган. 465 киши эса вирус қурбонига айланган.

19
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Руководитель Центра экономических исследований Института глобализации и социальных движений РФ Василий Колташов

АҚШ сиёсат кучи билан иқсодий ғалабага эришмоқчи - эксперт

4
(Янгиланган 18:11 29.09.2020)
Европа углеводородлар бозорида иқтисодий йўл билан Россияни енга олмаган АҚШ сиёсий босимни тобора кучайтирмоқлда.

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. АҚШ бугунги кунда Европада олиб бораётган сиёсатининг асл мақсади нима? Ушбу мавзуда ўз мулоҳазаларини Глобализация ва ижтимоий ҳаракатларни ўрганиш институтининг Иқтисодий изланишлар маркази директори Василий Колташов айтиб берди.

АҚШ Европа углеводородлар бозоридан рақобатчиларни ноиқтисодий услублар билан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Бугунги кунда Шимолий Юнонистонда уларнинг ҳарбий гуруҳи кучайтирилишининг сабаби ҳам ана шунда. 

Дональд Трампнинг геостратегик мақсади - Европани Россия ва "Газпром" таъсиридан холи қилиш. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Майк Помпео Афинанинг АМНА агентлигига маълум қилган. 

АҚШни "Шимолий оқим-2" ва умуман Россиядан Европага углеводородлар етказиб бериш тақдири жуда ҳам хавотирга солмоқда. Бунга жумаладан бир қатор АҚШ ичики муаммолари ҳам сабаб бўлмоқда. 

"Америка иқтисодиёти тобора кучайиб келаётган муаммоларга дуч келмоқда. Ушбу вазиятда АҚШ ҳукумати Европага суюлтирилган газ етказиб бериш буюртмасини айнан АҚШ амалга оширишини истайди. Иқтисодий йўл билан буни амалга ошириш уларнинг қўлидан келмайди. (чунки суюлтирилган газ қимматга тушади) Шу сабабли ҳам АҚШ Россияни Европа углеводородлар бозоридан ноиқтисодий услублар билан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда", - дейди Колташов. 

Бошқа томондан қараганда Европанинг барча давлатлари ҳам АҚШ таъсири остида эмас. Ҳар ҳолда ўзи манфаатини унутадиган даражада эмас. устига устак шу кунларда евро ҳам долларга нисбатан қимматлашмоқда. Бундай шароитда Америка суюлтирилган газини сотиб олиш янада қимматга тушади. 

Шундай бўлсада АҚШ "Шимолий оқим-2"ни тўхтатиш учун сиёсий босимни тобора кучайтириб келмоқда ва бир қатор давлатлардан Россия билан энергетика масаласида ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилмоқда. 

АҚШ Юнонистонда ўз ҳарбий кучи миқдорини оширишда "Туркия таҳдиди"дан ҳам фойдаланмоқда. 

4