Тошкентдан йўлга чиққан автобус Москвага етиб борди

520
(Янгиланган 17:22 26.12.2019)
Автобус деярли уч ярим минг киломeтрли масофани босиб ўтишга 64 соат вақт сарфлаган. Ушбу йўналиш бўйлаб мунтазам автобус қатновлари ҳафтасига икки маротаба, душанба ва пайшанба кунларига белгиланган.

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. “Тошкент” автовокзалидан Москвага йўл олган  автобус 25 декабрь куни “Новоясеневская” автостанциясига етиб борди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.  

Қайд этилишича, “Тошкент” автовокзалидан Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрига йўл олган “Uzautotrans service” корхонаси автобуси 25 декабрь куни кечқурун “Новоясеневская” автостанциясига етиб борган.

Автобуснинг деярли уч ярим минг киломeтрли масофани босиб ўтишга 64 соат вақт сарфлагани айтилмоқда.   

Ушбу йўналиш бўйлаб мунтазам автобус қатновлари ҳафтасига икки маротаба, душанба ва пайшанба кунларига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент – Москва йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар қилган эдик.

520
Теглар:
автобус, Тошкент, Москва
Презентация LADA Vesta

Автомобиль магнитофони овозини баланд қилиб қўйганлик учун жарима жорий этилади

130
(Янгиланган 19:29 21.09.2020)
Ўзбекистонда аҳоли пунктида автомобиль магнитофони овозини баланд қилиб қўйганлик учун жарима жорий этилади

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасининг биринчи қисмига қўшимчалар киритилиб, ушбу модда қўйидаги таҳрирда баён этилмоқда:

“Товуш сигналини сабабсиз бериш, аҳоли пункти ерларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларидан овозини баланд қилиб фойдаланиш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш” сўзлари билан тўлдирилмоқда.

Мазкур модда биринчи қисмининг санкциясидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги жарима уч баравари миқдорига ўзгартирилмоқда.

“Статистик маълумотларга кўра, 2018 йилда 6 466 нафар, 2019 йилда 9 911 нафар ҳамда 2020 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида 8 763 нафар (жами 25 140 нафар) транспорт воситалари ҳайдовчилари белгиланмаган жойларда фақатгина товуш сигналини сабабсиз бериши ва транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи қурилмаларни ўрнатиши билан боғлиқ қоидабузарликларни содир этгани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларида автомобиль салонида товуш баландлиги 85 дБ дан баланд бўлмаслиги ҳамда кўпи билан 8 соат тинглаш тавсия этилган. Шу билан бир қаторда товуш баландлиги 90 дБ бўлганда 2,5 соат, 95 дБда 47 дақиқа, 100 дБда 15 дақиқа, 105 дБда 4 дақиқа, 115 дБда 28 сония, 120 дБда 9 сониядан ортиқ тинглаш инсон саломатлигига салбий таъсир қилиш ва карликка сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилади”, - дейилган ҳужжат тушунтириш хатида.

Айни вақтда лойиҳа фаол муҳокама қилинмоқда, фойдаланувчилар томонидан 37 та таклиф киритилди.   

130
Достопримечательности Узбекистана. Чимган

“Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курорти лойиҳа офиси ташкил этилади

80
“Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. “Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Бўстонлиқ туманида “Белдирсой-Чимён-Нанай” ДУК халқаро умуммавсумий курортини (ХУК) қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади.

ХУКни қуриш ва қурилиш ишлари билан боғлиқ хизматлар учун ускуналар сотиб олиш бўйича Франция Ғазначилигининг қарзлари, имтиёзли кредитлари ва хорижий тижорат банкларининг қарзлари жалб қилинади. Шунга кўра, ХУК қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш учун 47,9 миллион евро миқдорида қарз жалб қилиниши белгиланган.

Қарорга мувофиқ, ХУКни қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини жадал амалга ошириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси ҳамда бу бўйича Бошқарув кенгаши таркиби тасдиқланди.

ХУК ҳудудида жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ Бошқарув кенгашининг қарори билан “E-IJRO-AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали босқичма-босқич сотилади.

Истисно тариқасида, ер участкаларини сотишдан тушган маблағларнинг 90 фоизи Лойиҳа офиси ҳисобига, 10 фоизи Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

80
Газовый супер танкер

2020 йилда газ бозоридаги нархларга нималар таъсир қилмоқда?

30
(Янгиланган 03:07 22.09.2020)
Бу йил суюлтирилган ва қувурли газ бозори учун оғир келди: нефт нархини пастлиги ва талаб ўмаётгани СТГ бозорига инвестицилар киритишни тўхтатиб қўйди.

Газ бозори аста-секин тикланмоқда: Европа ва Осиё-Тинч океани биржаларида суюлтирилган табиий газ нархи минг кубометр учун 130 ва 150 долларни ташкил этмоқда, деб ёзади РИА Новости муаллифи Александр Собко.

Нархлар ўсишига ҳам таклиф томондан ҳам талаб томондан сабаблар бор. Ушбу йилнинг дастлабки 8 ойида ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан СТГ импорти ҳжми 1,3%га бўлса-да кўпроқ бўлди. Ҳиндистон ва Хитойда СТГ импорти ҳажми кескин ўсиши кузатилмоқда.

Оддий ҳисоб қилганда айни дамда СТГга бўлган талаб, қувурли газга талаб пасайишига қарамасдан (бу Россия – Европа ва Марказий Осиё – Хитой газ қувурлари ҳажмидан кўриниб турибди),  ўтган йилнинг ушбу давридаги  даражасида сақланиб қолмоқда. Лекин СТГ бозори ҳам ортиқча қувватга эга, чунки олдинги сармоялар тўлқинида қурилган корхоналар (асосан АҚШ) ишга туширилган.

Шу сабабли талабнинг барқарор сақланиб қолишига ҳам таклиф томонидан содир бўлаётган муваффақиятсизликлар: масалан Австралияда Prelude сузувчи заводи техник сабабларга кўра ҳали ҳам ишга тушгани йўқ. Ундан ташқари суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчи Gorgon LNG корхонасининг ҳам битта линияси тўхтатилган.

АҚШ ҳам ҳам муаммолар кам эмас. Яқинда содир бўлган нархлар қулаши туфайли, даромадлар  ҳатто операцион харажатларни қоплашга ҳам етмади. Езда газ етказиб бериш ҳажми заводлар қуватининг тенг ярмигача бўлган миқдорга қадар қулади. Ҳозир экспорт аста-секин тикланиб олиши керак, лекин нархлар ўсиши билан бир қаторда бўронлар мавсуми тезда олдинги ҳажмларга қайтишга халал бермоқда. Яқин вақт ичида Америка экспорти ўсиши яна нархларга босим ўтказа бошлайди.

Яъни котировкалар қайта тикланиши ҳозирча унчалик мустаҳкамдек туюлмаяпти. Устига устак газ сақловчи омборлар ҳам тўлиб кетган. Лекин айрим прогнозлар СТГнинг Осиё бозориди нархи 200 $ гача кўтарилишини башорат қилмоқда. Ушбу нархлар барча ишлаб чиқарувчилар кўнглини хотиржам қилади. Лекин ушбу даражадаги нархлар йил давомида бўлиши керак, фақат  қишги эмас.

Лекин 2020 йил анча мураккаб, бошқа йилларга ўхшамаган, келди, барча келажак, истиқбол билан қизиқмоқда. Ушбу борада энг қизиғи: бу йил ҳозирга қадар сўнгги 20 йил ичида биринчи маротаба суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчи заводга бирорта ҳам йирик сармоя киритилмади. Йил охирига қдар кутилаётган прогнозлар 0дан 2та заводгача. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда ушбу соҳада рекорд даражасидаги инвестицион қарорлар қабул қилинган эди. Бу 2016-2018 йилларда содир бўлган “жимжитликдан” кейин амалга ошган эди. “Жимжитлик” эса ўз навбатида 2011-2015 йиллардаги фаол инвестициялардан кейин амалга оширилган эди.

Нега бундай бўлмоқда? Оддий жавоб аниқ: барча нефть-газ компаниялари даромадлари жиддий камайган шу сабабли ҳам ўз саромояларини камайтирмоқда. Лекин инвестициялар бор-йўғи 3/1 қисмга камайди, шундан бирор нима ҳама СТГ соҳасига киритилиши керак эди.

Жавобнинг бир қисми шундан иборатки – СТГ сўнгги йилларда парадокс тартибида ривожланмоқда. Бир томондан бир ортиқча газни кўрмоқдамиз, иккинчи томондан эса – келажакда содир бўладиган кучли рақобатни. (Катар, АҚШ, Россия, Шарқий Африка), буларнинг барчаси юқори нархлар шаклланишига ва инвестицияларга йўл очилишига  йўқ қўймайди. Шу билан бир вақтда газ бозори жуда истиқболли ҳисобланади,чунки инсоният энг экологик тоза ва “яшил” равишда ривожлангнанида ҳам, газга талаб доимо ортиб боради. Ушбу бозор ривожланишининг драйвери - унда ушбу соҳасда ишлайдиган транс-миллий нефт-газ компанияларининг “кетаётган” нефтдан “келаётган” СТГ соҳасига ўтиши бўлди.

Натижада – нефт қиммат бўлсаган вақтда нефт-газ компаниялари умумий ҳамёндан олиб суюлтирилган газ корхоналарига пул тикишди.

Ҳозир бўлса, нефт нархи тушганидан сўнг, ТМК бунинг учун маблағ йўқ. Ундан ташқари уларнинг айримлари бирдан “яшиллар” сафига ўтиб қолганини хабар қилишмоқда. Ўз соҳасига содиқ қолган компанияларда ҳам вазят осон эмас. Маслан ҳозир ExxonMobil компаниясининг молиявий аҳволи яхши эмас.

Ушуб компания иккита йирик СТГ лойиҳаларига пул тикиш режаси бор эди. Булар: АҚШдаги Golden Pass LNG (Qatar Petroleum билан ҳамкорликда) ҳамда Мозамбикда Rovuma LNG. Айни дамда уларнинг иккаласи ҳам орқага сурилган. Америкадаги завод бўйича қарор қабул қилиш камида 1 йилга, Мозамбир заводи 2023 йилга қадар ортга сурилган. Папуа-Янги Гвинеядаги заводини кенгайтириш режаси ҳам орқага суриладиган бўлди.

Американинг қолган корхоналари ҳам қарор қабул қилишга шошилмаяпти, ахир бугунги кунда СТГни узоқ муддатли шартномалар билан кафолатлаш жуда мушкул иш. Шарқий Африкада ҳам ишлар яхши кетмаяпти. Мозамбик, Танзания шельфида жойлашган корхона қурилишига ҳудудда ҳаракат қилаётган жангарилар гуруҳлари доимий равишда халал бериб келмоқда. Танзанияда завод қуриш ҳақидаги режалар умуман унутилган.

Бундан хулоса шуки, биз ўрта муддатли келажакда таклиф дефицитини кўришимиз мумкин. Айнан шундай бўлиши эҳтимоли муайян бўлиб турган вақтда, Қатар бир неча йирик оррхоналар қуришга қарор қилди. Расмий инвестқарор ҳали қабул қилинмаган бўлса-да, дастлабки ишлар олиб борилмоқда. СТГнинг паст таннархи Қатарга тайёр маҳсулот нархи қандай бўлишидан қатъий назар завод қуриш имконини беради.

Вазиятга номаълумлик киритаётган факторлардан яна бири бу – нарх ҳосил бўлиш механизмидир. Ривожланган спот бозори мавжуд бўлишига қарамасдан, охирги вақтларга қадр  нефт нархига боғлиқ бўлиши СТГ ишлаб чиқрувчилрига ўзиини ўзи қоплаш кафолатини бераётган эди.

Қиммат нефт ва СТГсоҳасидаги рақобат туфайли сўнгги йилларда ушбу боғлиқлик коэфиценти доимо пасайиб келди. Ҳозир нефт жуда арзон, лекин харидорлар олдинги юқори коэфицентларга қайтиши амри маҳол. Нефт 45 доллар бўлганда, энг сўнгги боғлиқлик коэфицентига (0,11) мувофиқ, СТГ – миллион БТЕ учун бор йўғи 5 доллар ёки 1 минг метр 3 учун – 180 $ бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга харидорларни спот нархлар кщпроы қизиқтирмоқда. Устига-устак, Қатарнинг узоқ муддатли СТГ шартномалари тугаши билан ушбу давлатдан янада кўпроқ ҳажмда СТГ биржа бозорига чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Осиёнинг ривожланаётган бозорлари,  катта миқдорда табиий газ истеъмол қилиши мумкин, минг кубига 200 долларгача ёки ундан камроқ нархларда бўлган паст нархларда,. Сўнгги 15 йилда ушбу бозор ҳажми 2 баравар ошиши ҳам ана шунга боғлиқ.  

Ушбу омиллар СТГ бозорида ўзига хос ривожланиш парадокслари келтириб чиқармоқда. Табий газ ва СТГ жуда истиқболли ёнилғи бўлиб қолмоқда, лекин рақобат кучли бўлган бозорда. Бундай шароитда талаб фақат паст нарх бўлганда ўсади.

30