Қорақалпоғистон ва Хоразмда янги йил байрами шоу дастурларига старт берилди

© Министерство обороны УзбекистанаНовогодние праздники в Каракалпакстане и Хорезме
Новогодние праздники в Каракалпакстане и Хорезме - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисига Янги йил тароватини ҳадя этишни бошлади.

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисига Янги йил тароватини ҳадя этишни бошлади. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

© Министерство обороны УзбекистанаНовогодние праздники в Каракалпакстане и Хорезме
Қорақалпоғистон ва Хоразмда янги йил байрами шоу дастурларига старт берилди  - Sputnik Ўзбекистон
Новогодние праздники в Каракалпакстане и Хорезме

Якунланиб бораётган йилнинг 24 декабридан бошлаб Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисига ўз кўнгилочар дастурлари ва мусиқий шоуларини тақдим этишни бошлади.

Улар томонидан қизиқарли томошалардан бири биринчи бўлиб Нукус шаҳридаги “Korzinka.uz” кўнгилочар-савдо мажмуаси олдида, Янги йил арчаси ўрнатилган майдонда намойиш этилди.

Ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган классик ва миллий куйлар йиғилганларга байрамона кайфият улашмоқда.

Шунингдек, Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри жамоаси ташаббуси билан бу йилги байрам шоу дастурига Янги йил байрами бош қаҳрамони бўлган – Қорбобо бир неча Қорбоболар тимсолида киритилган.

Ушбу Қорбоболар ўзларининг ўша таниш либосларида турли санъаткорона маҳоратларини намойиш этиб, байрам томошасига тўпланганларни хайратга солишмоқда.

Бу эса байрам шукуҳига ўзгача кўтаринкилик бағишламоқда.

Янгиликлар лентаси
0