Янги йилдан АИ-95 русумидаги импорт бензини сотувга чиқарилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишТопливораздаточная колонка на автозаправочной станции
Топливораздаточная колонка на автозаправочной станции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга АИ-95 русумидаги бензини ва Европа стандартларига жавоб берадиган дизел ёқилғисини импорт қилиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Ўзбекистонга АИ-95 русумидаги бензини ва Европа стандартларига жавоб берадиган дизел ёқилғисини импорт қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

Автозаправочная станция в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда “UNG” бренди остида нефт ва газ маҳсулотлари сотилмоқда

Айтилишича, АИ-95 русумидаги импорт бензини ҳамда Европа стандартларига жавоб берадиган дизел ёқилғиси 2020 йилнинг январ ойи бошидан автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотила бошланади.

Шунингдек, автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган нефт маҳсулотлари турларини кўпайтиришга қаратилган ишлар давом эттирилади.

2020 йил давомида барча автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари реконструкция қилинади, ташқи кўриниши ўзгартирилади.

Қолаверса, 2020 йилнинг сентябрига қадар Мўйноқ ва Денов шаҳарларида бугунги кун талабларига жавоб берадиган замонавий, кўп ёқилғили шохобчаларни қуриш режалаштирилган. 

Бундан ташқари, ҳар бир шохобчада автомашиналар юқори сифатли ёқилғи билан таъминланади, электр автомобилларига хизмат кўрсатиш учун шароитлар яратилади, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида минимаркетлар қурилади.

Лаборатория учун махсус автомобиль жиҳозланиб, жойлардан намуналар олиб аҳолига сотиладиган нефт маҳсулотлари сифатини ушбу машина текширади.

Истеъмолчилар учун яна бир қулайлик яратилди. Яъни эндиликда уларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида куну-тун ишлайдиган "ишонч телефони" (71-200-01-24)  ташкил этилди ва барча автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларида бу ҳақда эълон илиб чиқилди.

Янгиликлар лентаси
0