Главная ёлка Узбекистана видна издалека

Янги йилда қандай об-ҳаво кузатилмоқда?

979
Янги йил арафасида барчани бирдек қизиқтирган савол: 31-декабр куни қор ёғадими? Гидрометеорология хизмати маркази маълумот берди.

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Янги йил арафасида барчани бирдек қизиқтирган савол: 31-декабр куни қор ёғадими? Гидрометеорология хизмати маркази матбуот бўлими бу ҳақда маълум қилди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти

29-31 декабрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 29-31 декабрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 29-31 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 30-31 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 29-31 декабрда 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоят

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирддарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 30-31 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғиши, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилоятида 29-30-31 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти

29-31 декабрда Сурхондарё вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

30-31 декабрда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 29-31 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 30-31 декабрда 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

29-31 декабрда Республиканинг тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғингарчилик кутилади, баъзи жойларга эса туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 декабрда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 30-31 декабрда 3-8 даража совуқ бўлади. 29-31 декабрда 3 даража совуқ-2 даража илиқгача пасаяди.

979