Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида IT парклар қурилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Технологический парк программных продуктов и информационных технологий в Мирзо-Улугбекском районе Ташкента
Шавкат Мирзиёев посетил Технологический парк программных продуктов и информационных технологий в Мирзо-Улугбекском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республиканинг барча ҳудудларида ёшларнинг стартап лойиҳаларини ривожлантиришга қаратилган IT парклар қурилади. Ҳар бир вилоят ҳокими IT паркларни қуришга масъул бўлади.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг ёшларнинг стартап лойиҳаларини ривожлантиришга қаратилган IT парклар қурилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан бўлган учрашувда маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев посетил Технологический парк программных продуктов и информационных технологий в Мирзо-Улугбекском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев технопаркнинг янги босқичи қурилишига тамал тоши қўйди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

“Агар биз ёшларнинг янги стартап лойиҳаларини жамият ҳаётига татбиқ қила олсак, ривожланиш бўлади. Бу дастурларни амалга оширсак, хатоларимиз камроқ бўлади”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, ҳар бир вилоят ҳокими IT паркларни қуришга масъул бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Тошкентда Ўзбекистондаги илк замонавий IT парк ишга тушган эди.

Янгиликлар лентаси
0