Логотип INTERPOL на фасаде здания

Халқаро қидирувдаги Ўзбекистон фуқароларининг сони очиқланди

400
Интерпол Миллий марказий бюроси маъломотларига қараганда, қидирувдагиларнинг аксарияти терроризм, одам савдоси каби оғир жиноятларда айбланмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ҳозирда 1700 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси халқаро қидирувга берилган ҳамда уларнинг кўпчилик қисми терроризм, одам савдоси каби оғир жиноятларда айбланмоқда. Бу ҳақда АОКАдаги “Ички ишлар органларида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш фаолияти ва Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси” мавзусидаги матбуот анжуманда маълум қилинди.

“Айни вақтда 1 минг 700 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси халқаро қидирувга берилган ҳамда уларнинг кўпчилик қисми терроризм, одам савдоси каби оғир жиноятларда айбланмоқда”, - деди Интерпол Миллий марказий бюроси, ахборотларга тезкор ишлов бериш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи  Олимхон Эргашев.

Қидирувдаги ўзбекистонликлар паспортлари бекор қилинади

Қайд этилишича, халқаро ҳамкорлик натижасида 2017-2019 йилларда 1 минг 402 нафар қидирувдаги шахс ушланган. Жорий йилнинг 11 ойида турли жиноятларни содир этгани учун республика ҳуқуқни муҳофоза қилувчи органлари томонидан қидирилаётган 588 нафар шахс хорижий давлатларда қўлга олинган.

400
Мавзу бўйича
Қидирувда бўлган ўзбекистонлик Украинада қўлга олинди
Бухорода қамоқдан қочган маҳбус қўлга олинди
Ўзбекистонда қидирувга берилган хавфли жиноятчилар Россияда қўлга олинди