Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс

UzAuto Motors автомобилни қўшимча ҳақ эвазига жилосиз қора рангда бўяшни бошлади

415
Таъкидланишича, автомобилни жилосиз рангга бўяш махсус бўёқ ва методология ёрдамида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. UzAuto Motors автомобилни урфга кирган жилосиз қора рангга бўяшни бошлади. Бу автомобиль ихлосмандлари учун ўзига хос янгилик бўлади, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

Қайд этилишича, автомобилни жилосиз рангга бўяш махсус бўёқ ва методология ёрдамида амалга оширилади. Жараён мураккаб бўлиб, қўшимча ишловни талаб қилади. Эксклюзив рангдаги автомобил соҳиби бўлишни истаганлар 5 миллион сўм қўшимча ҳақ тўлашларига тўғри келади.

UzAuto Motors начал окрашивать автомобиль в матово черный цвет
Пресс-служба UzAuto Motors
UzAuto Motors начал окрашивать автомобиль в матово черный цвет

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UzAuto Motors автомобиллар учун янги GYM (ёрқин кулранг) ва GUM (тўқ рангли фируза) рангларни қўллай бошлаши хабар қилинган эди.

415