Янги йил байрами кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди

© Минздрав РУзАвтомобиль скорой помощи
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
31 декабрь, 1 ва 2 январь кунлари тиббиёт муассасалари навбатчилик асосида узулуксиз ишлайди - Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Янги йил байрами ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасаларидаги шифокорлар ҳамда ўрта тиббиёт ходимларининг навбатчилиги йўлга қўйилади. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди. 

Президентнинг фармонига мувофиқ 31 декабрь, 1 ва 2 январь кунлари дам олиш куни деб эълон қилинган бўлса-да,  айнан шу кунлари тиббиёт муассасалари шифокорлари ва ўрта тиббиёт ходимлари навбатчилик асосида ишлайди, дейилган хабарда.

Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
“Тез ёрдам”га тушаётган мурожаатларнинг 30%дан кўпроғи асоссиз чақириқлар – ССВ

Соғлиқни сақлаш тизимида мавжуд бўлган бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи 2351 та амбулатория-поликлиника муассасалари, туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар, илмий-амалий тиббиёт марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари ва мавжуд 218 та туғруқ комплекслари ходимлари шулар жумласидандир.

Улар орасида шошилинч тиббий ёрдам шифохоналари ва “тез ёрдам” хизмати эса одатдаги тартибда бир маромда узлуксиз ишлайди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиаллари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг барча бўлимларида аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатилади. 

Бундан ташқари, айни дамда тез ёрдам бригадалари дислокацияси қайта кўриб чиқилиб, аҳоли яшаш пунктларига яқинлаштирилган. Натижада тез ёрдам бригадаларининг хизмат кўрсатиш радиуси 15-20 км.дан 8-12 км.гача қисқариб, мамлакатдаги ҳар 13 минг аҳолига ягона махсус тез ёрдам машинасининг хизмат кўрсатиши таъминланган.

Янгиликлар лентаси
0