Автобус следующий по маршруту Москва-Ташкент

Москвадан йўлга чиққан автобус 4 кунда Ўзбекистонга етиб келди

443
“Тошкент” автовокзалидан Москвага йўлга чиққан “Uzautotrans service” корхонаси автобуси 25 декабрь куни кечқурун "Новоясеневская" автостанциясига етиб борган эди.

ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Москвадан йўлга чиққан “Uzautotrans service” корхонаси автобуси Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Аввал хабар берганимиздек, 2019 йилнинг 23 декабрь кунидан эътиборан Тошкент – Москва – Тошкент йўналишида йўлга қўйилган, “Тошкент” автовокзалидан Москвага йўлга чиққан “Uzautotrans service” корхонаси автобуси 25 декабрь куни кечқурун "Новоясеневская" автостанциясига етиб борган эди.

Автобус деярли 3,5 минг км.ли масофани 64 соат вақт ичида босиб ўтган. Янги маълумотларга кўра, мазкур автобус  27 декабрь куни Москва вақти билан 14.00 да "Новоясеневская" автостанциясидан Ўзбекистон томон йўлга чиқиб, бугун, 30 декабрь куни 51 нафар йўловчилар билан “Тошкент” автовокзалига етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, йўналиш бўйлаб мунтазам автобус қатновлари ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари соат 12.00 да йўлга чиқиб, "Новоясеневская" автостанциясидан эса Москва вақти билан соат 14.00 да ҳаракатланади. 

Москвадан Тошкентга етиб келган йўловчилар йўлларнинг бир оз ёмонлиги, аммо ҳайдовчиларнинг профессоналлиги, автобус ичида яратилган шароит ва қулайликлардан манмун бўлишмоқда.

Қайд этилишича, сафар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўналиш бўйлаб уч нафар ҳайдовчининг ҳар 4 соатда навбат билан  автобус бошқариш режими йўлга қўйилган.

Автобус ва йўловчилар ҳаёти тўлиқ суғурталанган бўлиб, сафар олдидан автобуслар техник, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади.

Автобусга ўрнатилган 5 та кузатув камераси йўл давомидаги барча жараёнларни ёзиб боради. Ҳар галги сафардан сўнг ушбу тасвирлар корхона мутахассислари ва раҳбарияти томонидан ўрганиб чиқилади.

443