Главная ёлка Узбекистана видна издалека

Байрам автобуслари Тошкент кўчалари бўйлаб кезади - мушакбозлик бўлмайди

258
(Янгиланган 20:07 30.12.2019)
2019 йилнинг 30 декабр куни 8 та байрамона тусда безатилган автобуслар шаҳар айланади. Янги йил байрами куни мушакбозлик бўлмайди. Бунга ноқулай об-ҳаво шароитининг кузатилаётгани сабаб бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. 2019 йилнинг 30 декабр куни 8 та байрамона тусда безатилган автобуслар шаҳар айланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, бугун 30 декабрь куни соат 21.00 дан бошлаб, шаҳар бўйлаб 8 та байрамона безатилган автобуслар карвони ҳаракатланади. 

Новогодние автобусы - схема проезда по Ташкенту
Хокимият г. Ташкента
Новогодние автобусы - схема проезда по Ташкенту

Байрам автобуслари шаҳарнинг Амир Темур ҳиёбони, Истиқлол кўчаси, Алишер Навоий шоҳ кўчаси, Алишер Навоий кўчаси, Пахтакор метроси, Мустақиллик майдони, Халқлар дўстлиги метроси, Ўзбекистон метроси, Олмазор тумани, Фурқат кўчаси, Next савдо маркази, Бобур кўчаси, Яккасарой тумани, Бешчинор кўчаси, Боғсарой кўчаси, Восит Воҳидов кўчаси, Кўҳинур Миробод кўчаси, Косманавтлар метроси бўйлаб ҳаракатланади.

Автобус украшенный гирляндой
Хокимият г. Ташкента
Автобус украшенный гирляндой

Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, янги йил байрами куни мушакбозлик бўлмайди. Бунга ноқулай об-ҳаво шароитининг кузатилаётгани сабаб бўлмоқда.

258