Флаг Узбекистана

Ўзбекистон МДҲ раиси сифатида 70дан ортиқ тадбирлар ўтказади

83
(Янгиланган 10:09 31.12.2019)
Ўзбекистон МДҲда раислик давридан асосий эътиборни савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика  муносабатларни ривожлантиришга қаратишни мақсад қилган.

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Ўзбкистон 2020 йил давомида ўзининг МДҲда раислик даврида турли даража ва форматларда 70га яқин тадбирлаш ўтказади, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Улар орасида Тошкентда бўлиб ўтадиган Давлат раҳбарлари кенгаши, Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Иқтисодий кенгаш, Парламентлараро ассамблея, Иқтисодий форум, ҳудудлар форуми, илмий ва ижодий интеллигенция форуми ва бошқалар, дейилган хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон раислиги даврида МДҲни ривожлантиришга қаратилган 10дан ортиқ ҳужжатлар тайёрлаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МДҲда раислик давридан асосий эътиборни савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика  муносабатларни ривожлантиришга қаратишни мақсад қилган. Ундан ташқари ҳудуддаги хавфсизлик масалалари, чегара орқали ўтиш хавфи бўлган террорчилик ҳамда наркотик моддаларни ташиш ҳам алоҳида ўринда туради, деган эди бироз олдин Шавкат Мирзиёев.

83