ЙҲХББ бодикамералар бўйича эслатма билан чиқди

509
2020 йилнинг 1 январь кунидан ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг барча ЙПХ ходимлари хизматни мобиль камерадан фойдаланган ҳолда ўташни бошладилар.

ТОШКЕНТ, 3 янв – Sputnik. ЙПХ ходимлари мобиль камерадан фойдаланган ҳолда хизмат ўташни бошладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълум қилди.

2020 йилнинг 1 январь кунидан ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг барча ЙПХ ходимлари хизматни мобиль камерадан фойдаланган ҳолда ўташни бошладилар.

Хизмат давомидаги мулоқот мобиль камерага ёзиб олиниб, келгусида ҳайдовчи томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганда асл ҳолатни исботлаш учун видеоёзувдан фойдаланилади. 

Қолаверса, мобил камерали тизим ходимларнинг хизматни хушмуомалалик асосида ўташига, зиддиятли ёки коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Ходимнинг хатти-ҳаракатлари устидан ариза ва шикоятлар билдирилганида, ушбу видеоёзувлар ҳолатга ойдинлик киритишга ёрдам беради.

Шунингдек, ушбу янги қурилма юзасидан аҳолидан келган саволларга ойдинлик киритилган.

Унга кўра ЙПХ ходими ҳайдовчига, унинг содир этган қоидабузарлиги видеотасвирини кўрсатиб беришга мажбур эмас, барча хизматга жалб этилаётган ходим мобиль камерадан фойдаланган ҳолда хизмат ўтайди. ЙПХ ходимининг мобиль камерасиз хизмат ўташига йўл қўйилмайди.

Шунингдек, ҳайдовчилар хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эгадир.

509
Пробирки с биоматериалом

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар 51 мингдан ошди

4
(Янгиланган 10:08 20.09.2020)
Ҳозирда мамлакатда 3535 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 243 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 51 235 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 228 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Тошкент вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли С.М. (эркак) ҳамда Қуйичирчиқ туманида яшаган 57 ёшли Р.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонлар сони 429 нафарга етди.

Шу пайтга қадар 47 271 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3535 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

4
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи пастлади

664
(Янгиланган 10:41 19.09.2020)
Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Ўзбекистонда соат 10.00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 634 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Шунингдек, Андижон вилоятида -21, Хоразм вилоятида - 16, Жиззах вилоятида - 15, Тошкент вилоятида - 13, Самарқанд вилоятида -10, Қашқадарё вилоятида - 8, Сурхондарё вилоятида - 7, Қорақалпоғистон Республикасида - 5 ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

Ўртачирчиқ туманида 60 ёшли аёл ҳамда Юнусобод туманида 63 ёшли аёл коронавирус оқибатида вафот этишган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 46 645 (92 фоиз) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

664