Избирательная урна на парламентских выборах в Узбекистане

Ўзбекистонда такрорий овоз бериш бошланди

235
(Янгиланган 12:17 05.01.2020)
Бугун, 2020 йил 5 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 сайлов округида такрорий овоз бериш бошланди.

ТОШКЕНТ, 5 янв – Sputnik. Бугун, 2020 йил 5 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 сайлов округида такрорий овоз бериш бошланди. Бу ҳақда Sputnik мухбири МСК томонидан ташкил этилган матбуот анжуманидан хабар қилди.

“Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, бу сайловларда бешта партия номзодлари орасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 125 депутат сайланган, деб топилди. Ўз навбатида, 25 депутатлик ўрни учун такрорий овоз бериш ҳақида қарор қабул қилинди”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та Сайлов округларидаги 1730 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш жараёни ўтказилади.

Ушбу округлардаги сайловчилар сони 3 миллион 148 минг 921 нафарни ташкил этади.

Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят кенгашларига сайлов ўтказувчи 95 та Сайлов округидаги 1104 та сайлов участкасида ҳамда Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи 587 та Сайлов округидаги 1117 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш бўлиб ўтади.

“Депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан жами 5 мингдан ортиқ кузатувчилар ҳам сайловларни бевосита кузатмоқда”, - деб таъкидлади МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.

Айни пайтда барча сайлов округлари ва сайлов участкалари билан доимий алоқа ўрнатилган.

 

235
Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (79)