Шавкат Мирзиёев муфтий Усмонхон Алимовга “Эл-юрт ҳурмати” орденини топширди

© Пресс-служба президента УзбекистанаМуфтию Усмонхону Алимову вручен орден “Эл-юрт хурмати”
Муфтию Усмонхону Алимову вручен орден “Эл-юрт хурмати”  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовни қабул қилиб, унинг 70 йиллик таваллуд айёми билан самимий табриклади.

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовни қабул қилиб, унинг 70 йиллик таваллуд айёми билан самимий табриклади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Усмонхон Алимовнинг миллий ва диний қадриятларни тиклаш, асраб-авайлаш, буюк алломалар, мутафаккирларнинг бой илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш ҳамда жамиятда диний бағрикенгликни мустаҳкамлашга бағишланган фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаМуфтию Усмонхону Алимову вручен орден “Эл-юрт хурмати”
Шавкат Мирзиёев муфтий Усмонхон Алимовга “Эл-юрт ҳурмати” орденини топширди - Sputnik Ўзбекистон
Муфтию Усмонхону Алимову вручен орден “Эл-юрт хурмати”

“Биз муфтий ҳазратларини Ислом маърифатининг толмас тарғиботчиси сифатида биламиз ва қадрлаймиз. “Тафсири Ирфон”, “Имом Бухорий – муҳаддислар султони”, “Оилада фарзанд тарбияси” каби асарларингиз халқимиз қалбидан чуқур жой олган”, - деди давлат раҳбари.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхонга “Эл-юрт ҳурмати” орденини топширди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаМуфтию Усмонхону Алимову вручен орден “Эл-юрт хурмати”
Шавкат Мирзиёев муфтий Усмонхон Алимовга “Эл-юрт ҳурмати” орденини топширди - Sputnik Ўзбекистон
Муфтию Усмонхону Алимову вручен орден “Эл-юрт хурмати”

Муфтий Усмонхон Алимов президент Шавкат Мирзиёевга юксак мукофот учун ташаккур билдириб, сўнгги йилларда жамият ҳаётининг барча жабҳалари қатори диний-маърифий соҳада ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Муқаддас Ислом динини ўрганиш, аждодлар меросини қайта тиклаш ва уларни келажак авлодларга етказиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларда бор куч-ғайратини сафарбар қилишга тайёрлигини билдирди.

Учрашувда мамлакатдаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш, ёш авлодни инсонпарварлик, бағрикенглик, тинчлик ва ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот ишларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва диний соҳа вакиллари фаол иштирок этишни ўз бурчи деб билиши маълум қилинди.

"Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан буюк аждодларга муносиб ворисларни тайёрлаш, юртимизда диний таълим тизимини такомиллаштириш, Ислом динининг асл моҳиятини ва инсониятни эзгуликка элтувчи дин эканлигини илмий асосланган ҳолда теран ўрганиш ҳамда тарғиб этишга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётгани халқимиз ва халқаро ҳамжамият томонидан юксак эътирофга сазовор бўлаётгани алоҳида таъкидланди", - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0