Наманганда ёшлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда ҳоким ташаббуси

169
Наманган вилояти ҳокими вилоятнинг илғор ёшлари билан учрашиб, улар учун ташкил қилинаётган янги имкониятлар ҳақида ҳикоя қилиб берди.

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 6 январ куни вилоят  ёшлари билан учрашди, деб хабар қилди  Sputnik таҳририятига вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Видеоконференция услубида бўлиб ўтган учрашувда барча барча туманлар ва шаҳар ёшлари ҳам иштирок этишди. Учрашув чоғида вилоят ҳокими, 2020 йилдан бошлаб вилоятда ҳаётга тадбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилди.

Дилмурод Жумабоев
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят ёшлари билан учрашди.

Дастурга кўра, Наманганда Ҳоким раҳбарлигида ёшлар муаммоларини ўрганувчи ишчи гуруҳ ташкил қилинади. Шунингдек, “Ёшлар мурожаати” вебсайти орқали вилоят ёшларига ҳар қандай муаммо ва таклиф билан вилоят ҳокимига мурожаат қилиш имконини беради.

Ундан ташқари, республика олийгоҳларда ўқиётган 100 та иқтидорли талабанинг ҳамда хорижий олийгоҳларда таҳсил олаётган 10 нафар талабаларнинг контракт тўловлари вилоят ҳокимлиги томонидан тўлаб берилади. Бундай имтиёз тақдим этилган ёшлар билан ўқишни тамомлагач, ўз соҳасида 5 йил вилоят ҳудудида ишлаб бериш юзасидан шартнома имзоланади.

Яна бир ташаббус:  Наманган вилоятининг ҳар бир туманида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янги спорт мажмуалари ташкил этилади. Шунингдек  2020 йилда оммавий спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида Республикада биринчи бор Олимпиада спорт турларини қамраган “Маҳаллиада-2020” спорт ўйинларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Вилоятдаги корхоналар, ташкилотлар, йирик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи субъектларда умумий миқдори 1000 тадан иборат вилоят ҳокими квотаси иш ўринларини яратилади.

169