Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъати йиғилиши бўлиб ўтди

292
Тошкентла Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фаолияти натижалари ва келажак режаларига бағишланган вазирлик Ҳайъати йиғилиши бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 8 янв - Sputnik. Кеча 7 январ куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида вазирлик Ҳайъати йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақида Абдулазиз Камилов ўзининг Инстаграмида хабар қилди.

Йиғилишда, Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлигининг 2019-йилдаги фаолияти якунлари ҳамда янги 2020 йилдаги вазифалари муҳокама қилинди. Дунёда таҳдид ва зиддиятлар кучайишига қарамасдан вазирлик ўз олдига қўйган вазифаларни мувафақиятли давом эттириш лозимлиги таъкидланди. 

"Зиддиятли ва тез ўзгарувчан глобал жараёнлар, дунё иқтисодиётидаги янги таҳдидлар ва минтақадаги мураккаб вазиятга қарамасдан белгилаб берилган ислоҳотларни муваффақиятли давом эттириш, мамлакатимизни модернизациялаш ва халқимиз фаровонлигини ошириш учун учун шароит яратиш лозим", - дейилган Абдулазиз Камилов хабарида.

Маълумот учун, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъати 1994-йилда ташкил қилинган. Ҳайъат ташқи ишлар вазири, (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат. 

Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат асосан қуйидаги масалалар билаш шуғулланади: президентининг ташқи сиёсий йўлини амалда рўёбга чиқариш, хорижий мамлакатлар, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистоннинг давлат манфаатларини ҳамда унинг фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ТИВ номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ва бошқа масалалар. 

292