Тошкентда катта ва кичик гўр қазиш тарифлари ишлаб чиқилди

324
(Янгиланган 11:47 09.01.2020)
Тошкентда гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифлари ишлаб чиқилди. Ҳужжат умумий муҳокамага қўйилди.

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Тошкентда гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифлари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, “Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган.

Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифлари қуйидагича белгиланмоқда:

1. Тегишли диний конфессия қабристонларида фуқароларга (ташкилотларга) дафн учун участкалар бериш м² бепул.

2. Катта бир кишилик гўр  115000 сўм, кичик бир кишилик гўр 45000 сўм.

3. Қабристонларда бошқа динга мансублар учун катта бир кишилик гўр қазиш 90000 сўм,  кичик гўр 45000 сўм. Рақамли устунча дона – 30000 сўм.

Шунингдек, мусулмон динига мансублар учун тобутлар тайёрлаш 1,9 метр дона – 1.200 000 сўм, сартахта дона – 950 000 (ижара ёки сотиб олиш экани номаълум) сўм.

4. Тахталик транспорт қутиси тайёрлаш 1,9 - 2,2 метр дона – 700 000 (ижара ёки сотиб олиш экани номаълум) сўм.

5. Зичланган тола қоғозлик тобут (гроб) тайёрлаш — 1,7 - 1,75 метр дона – 170000 сўм, 1,8 - 1,85 метрли донаси –  200000 сўм, 1,9 - 2,2 метр донаси – 220000 сўм.

6. Зичланган толали қоғоздан тайёрланган тобутни (гроб) рухланган тунука билан қоплаш —   1,9 - 2,2 метр дона – 350000 сўм.

7. Рухланган тобутлар (гроб) учун тахта синчли зичланган толали қоғоздан транспорт қутиси тайёрлаш —  1,9 - 2,2 метр дона – 500000 сўм.

8. Махсус транспортдан фойдаланиш — ПАЗ – 672, "OTAYOL" М – 24, "FOTON"  соатига – 60000 сўм.

9. Ёдгорликни қабр устидан бузиб олиш — 250000 сўм.

10. Гулчамбарлар тайёрлаш — думалоқ (1,6 х 1,2 мерт) дона – 230000, кичик ромб (1,25 х 0,75 метр) дона – 100000 сўм.

11. Фуқаролар аризасига асосан ва тегишли мутасадди ташкилотларнинг рухсати билан эксгумация ишларини амалга ошириш — 1 қабр 100000 сўмни ташкил этади.

Шунингдек, қабрнинг чуқурлигини белгилашда дафн этиш усули, диний хусусиятлар ва маҳаллий тупроқ-иқлим шароитлари ҳисобга олинади.

324