Пустое кресло

Мингбулоқнинг “сўконғич” ҳокими маъмурий жавобгарликка тортилди

278
Мингбулоқ тумани маъмурий судининг қарорига кўра, Н.Худойбердиевга 4 млн. 460 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Мингбулоқ туман ҳокими маъмурий жавобгарликка тортилди. Энди у  4 млн. 460 минг сўм миқдорда жарима тўлайди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 27 декабр куни ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган, “Мингбулоқ туман ҳокими фермерларни сўкиб ташлади” мавзусидаги аудиоёзувлар юзасидан Наманган вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, 09.12.2019 йил соат 10.00да Мингбулоқ туман ҳокими вазифасини бажарувчи Н.Худойбердиев раҳбарлигида “Гигант”, “Гулистон”, “Гулбоғ-1” ММТП ҳудудлари раислари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси мавжуд фермер хўжаликлари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказилган.

Техника ва кузги-қишки агротехник тадбирлар юзасидан ўтказилган йиғилиш давомида туман ҳокими “Гулистон дача” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси ва бошқа фермер хўжаликлари раҳбарларига қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирламаётгани, сусткашликка йўл қўйиб келаётганлари хусусида танбеҳ берган.

Шунингдек, ҳокимнинг уларни ҳақорат қилгани, шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлиги аниқланган.

Наманган вилоят прокуратураси томонидан Н.Худойбердиевга нисбатан МЖТКнинг 41-моддаси билан маъмурий ҳуқубузарликка доир иш қўзгатиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Мингбулоқ тумани маъмурий судининг қарорига кўра, Н.Худойбердиевга 4 млн. 460 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

 

278