Парҳезшунос озишга кўмаклашувчи маҳсулотларни айтди

1411
Россиялик парҳезшунос қайси мевалар ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам бериши мумкинлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Парҳезшунос шифокор Ирина Торопигина E1.ru порталига озишда ёрдам бериши мумкин маҳсулотлар ҳақида сўзлаб берди, дея ёзади РИА Новости.

Мутахассис рационни хилма-хил мевалар, жумладан, ананас билан бойитишни тавсия қилади. Ананасда ҳазм қилишни яхшиловчи ва ёғли тўқималар ҳосил бўлишини камайтирувчи фойдали фермент бромелайн мавжуд.

Шифокор грейфрут меваси инсулин миқдорини меъёрига келтиришга ва иммунитетни мустаҳкамларга қодирлигини таъкидлади. У меванинг юпқа пардасидан тозаламасликни маслаҳат берди. Зероки, унда метаболизм жараёнини тезлаштирувчи ва сафро ҳайдайдиган таъсирга эга нарингин моддаси бор.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, айрим зираворлар ҳам ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради. Масалан, занжабил овқат ҳазм қилувчи безларнинг фермент ишлаб чиқаришини кучайтиради. Улар эса ўз навбатида таомнинг парчаланиши жараёнида иштирок этишади.

Шунингдек, шифокор таом тайёрлашда долчин ишлатишни маслаҳат берган. Долчин қондаги шакар даражасини бир хил тутиб туради ва тўйганлик ҳиссини беради.

Торопигина санаб ўтилган маҳсулотларнинг фойдали хусусиятларига қарамасдан уларни меъёрида истеъмол қилиш лозимлигини эслатиб ўтган.

1411

“Миллий тикланиш” тонировкани бепул қилишни таклиф қилмоқда

18
(Янгиланган 17:28 06.08.2020)
Партия томонидан Вазирлар маҳкамасига автомобилларнинг ойналарини қорайтириш учун рухсатнома ва тўловларни бекор қилиш тўғрисида таклиф йўлланди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. “Миллий тикланиш” демократик партияси Ўзбекистонда автомобиль ойналари тусини ўзгартириш (тонировка) учун белгиланган тўловларни бекор қилиш таклифи билан чиқди.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани халқ депутатлари Кенгаши депутати Жаҳонгир Зияевнинг партия сайтида эълон қилинган мурожаатида таъкидланишича, рухсатноманинг қимматлиги сабабли 2019 йил статистикасига кўра, қорайтирилган ойнага рухсат берилган машиналар сони 0,1% дан кам бўлган.

“Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси юртдошларимизга қулайлик яратиш ҳамда мутахассисларнинг хулосасига кўра фуқароларнинг қуёшнинг ультрабинафша нурларидан тери саратони касалига чалинишларининг олдини олиш, автомобиль кондиционерларини камроқ ишлатилишига ва бунинг натижасида ёнилғи камроқ сарфланиб, атроф-муҳитга зарарли моддаларнинг камроқ чиқишига, пировардида экологияни асрашга эришиш мақсадида автомобиль ойналари тусини ўзгартириш учун белгиланган тўловларни бекор қилиш, зарур деб ҳисоблайди”, - дея ёзган депутат.

Партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва партиянинг Мирзо Улуғбек вилоятидаги халқ депутатлари Кенгашидаги депутатлик гуруҳи ҳукумат қарорига тегишли ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлари Ҳукуматга тонировка нархини пасайтириш таклифи билан чиқишган эди.

Айни дамда Ўзбекистонда тонировка учун йиллик тўлов 11 млн 150 минг сўмни ташкил қилади.

18
Изображение нового коронавируса атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV

Олимлар коронавируснинг заиф жойини аниқлади

274
Канзас штати университети олимлари коронавируснинг заиф жойини аниқлади. Сичқонларда синалган дори коронавирусларининг кўпайишини блокировка қилиши маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Олимлар SARS-CoV-2 вирусининг “заиф жойи”ни аниқлади. Тадқиқот Science Daily порталида чоп этилди.

Канзас штати университети мутахассислари коронавирусга қарши терапевтик воситани синаб кўрди ва 3С-га ўхшаш протеаз (3CLpro) SARS-CoV-2 ривожланишидаги асосий фермент эканлигини аниқлади.

Лаборатория сичқонларида ушбу протеазлар текширилганда, препарат вирус кўпайишини тўхтатди.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, вируснинг "заиф жойи"га бундай таъсир нафақат MERS нинг, балки MERS-CoV ва SARS-CoV-2 коронавирусларининг кўпайишини блокировка қилишга имкон беради. Кейинги қадамда мутахассислар препаратнинг одамларда самарадорлигини синаб кўриш зарурлигини таъкидладилар.

274
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси