Айрим тиббий маълумотномаларни энди ДХМларда олиш мумкин

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишРабота многофункционального центра
Работа многофункционального центра  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йил 1 апрелдан Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани Давлат хизматлари марказларида олиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади. Тегишли Ҳукумат қарори 10 январь куни қабул қилинди.

Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Янги йилдан бошлаб 28 та маълумотнома сўраш тартиби бекор қилинди

Шунингдек, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб:

- Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери томонидан фуқароларнинг ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани тўғридан-тўғри бериш амалиёти бекор қилинади;

- Наркология ва руҳий касалликларга чалинган фуқаролар ҳисоби фақат электрон шаклда юритилади.

2020 йил 1 мартгача давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган автоматлаштирилган электрон ахборот тизими ишлаб чиқилади.

Қарор билан фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.

Янгиликлар лентаси
0