Казахстанская степь: верблюды, козы и бескрайние просторы

“Эй, йўлдан қоч”: Туя “Москва-Тошкент” поезди йўлини тўсди - видео

302
(Янгиланган 19:36 13.01.2020)
Астрахан яқинида туя йўловчи поездини йўлини тўсди, бунинг оқибатида поезд 44 дақиқага ушланиб қолди.

ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. “Тошкент-Москва” йўловчи поезди Астрахан вилоятидаги Россия-Қозоғистон чегараси яқинида 44 дақиқага кечикди. Сабаби - туя темир йўл қисмига чиқиб, поезд ҳаракатланишига тўсқинлик қилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Бундан аввал Pikabu порталида поезд олдидан темир йўлдан туя югураётгани акс этган видео пайдо бўлди. Машинист бир неча марта овозли сигналлар берган бўлсада, туя йўлдан чекинмаган.

Кадр ортидан гапираётган эркакнинг сўзларига кўра, туя соатига 22 км тезликда ҳаракатланган, кейинчалик секинлашади.

“Астархан Кигаш-Разъезд №2 йўлида “Тошкент-Москва” поезди туя темир йўлга чиқиши оқибатида поезд ушланиб қолди. Ҳайвон поезд билан бир хил йўналишда ҳаракатланган. Ҳайдовчи овозли сигналларни берган ва поезд тезлигини секинлаштиришга мажбур бўлган, натижада поезд 44 дақиқага кечикиб келган”, - деб таъкидлади суҳбатдош.

Бу ҳолат 5 январ куни содир бўлган ва бошқа йўловчи поездлар ҳаракат жадвалига таъсир қилмади.

302

Ўзбекистонда коронавирус: 28 сентябрь асосий хабарлари

395
Сутка давомида 375 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 776 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 375 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 776  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 146 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Навоий  вилоятида, 4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 359 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 52 324 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 94 фоиз.

Айни пайтда 2 992 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 460 киши пандемия қурбони бўлди.

Олиб келинган фуқаролар

Умумий ҳисобда қарийб 13,5 минг нафар ўзбекистонликлар Россиянинг Самара вилоятидан ватанига олиб келинди.

28 сентябрь соат 7:00 ҳолатига кўра Самара вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўпланиши йўқ. Марказий Осиё фуқароларининг бутун тўпланиш давомида яшаш жойига 13 435 киши жўнатилди. Кинель туманидаги чодирли лагерь йиғиштирилган.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 33,3 миллиондан ошди, 1 миллиондан ортиқ  киши вафот этди, 24,6 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (7,3 млн), Ҳиндистонда (6,0 млн), Бразилияда (4,7 млн).

395
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Сал кам 3 минг мактабда ошхоналар ташкил этилади

150
(Янгиланган 16:03 28.09.2020)
Ўзбекистонда овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган 2990 та умумий ўрта таълим мактабларида ошхоналар ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. “Умумий ўрта таълими муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Ҳужжатга 2021-2025 йилларда овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим мактабларида ошхоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш кўрсаткичлари илова қилинган.

Унга кўра, 4 йил давомида республика бўйлаб овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган 2990 та мактабда  ошхоналар ташкил этилади. Шунингдек, ошхоналар  музлатгич, сув қайнатгич, электр плита, идиш-ювиш ванналари  ва бошқалар билан жиҳозланади. Энг кўп – Самарқанд (714 та),  Фарғона (386), Қашқадарё (370) вилоятларидаги мактаблар.

“Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) умумий ўрта таълим мактаблари ошхоналарида овқатлантиришни ташкил этиш жараёнида ошхоналарда фойдаланиладиган коммунал хизматлар учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бунда:

ўқув йили бошлангунга қадар ҳар бир таълим муассасалари бўйича коммунал хизматлар учун чекланган ҳар ойлик кўрсаткичлар халқ таълими ҳамда молия бўлимлари томонидан белгиланади;

чекланган кўрсаткичлардан ортиқ фойдаланилган коммунал хизматлари учун тўловлар ижара олувчилар томонидан амалга оширилади.

б) умумий ўрта таълим мактабларида ошхоналарни қуриш
ва таъмирлаш ишларини олиб борган хусусий тадбиркорларга узоқ муддатли “ноль” ставка билан ижарага берилади”, - дейилган лойиҳада.

150
Евро. Иллюстративное фото.

Россияда евро курси кескин кўтарилди

230
Москва биржаси маълумотларига кўра, Россияда евро курси 2016 йилдан бўён биринчи марта 92 рублдан ошди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Москва биржаси маълумотларига кўра, рубл асосий хорижий валюталарга нисбатан пасайишни тезлаштирди.

Хусусан, евро курси 2016 йил январидан бери биринчи марта 92 рублдан ошди. Москва вақти билан соат 16: 01дан бошлаб "эртага" ҳисоб-китоби билан доллар курси 53 копейкага ошиб, 78,74 рублни ташкил қилди.

Шу ўринда, Brent маркали нефтнинг бир баррели 0,92 фоизга ўсиб, 42,8 долларни ташкил этди.

Бундан аввал экспертлар ташқи сиёсий вазият, жумладан янги санкциялар таҳдиди, Алексей Навальний билан боғлиқ вазият, шунингдек, COVID-19 пандемиясининг иккинчи тўлқини рублга қўшимча босим ўтказаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу нефт ва газга бўлган талабга зарба бериш хавфи мавжуд ва бу ўз навбатида Россияда валюта тушумини камайтиради.

230