Артикходжаев Тошкент шаҳар ҳокимлигига тасдиқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровХоким Ташкента Джахонгир Артыкходжаев
Хоким Ташкента Джахонгир Артыкходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг биринчи сессиясида Жаҳонгир Артикходжаев Тошкент шаҳар ҳокимлигига тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. Жорий йилнинг 13 январь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Жаҳонгир Артикходжаев Тошкент шаҳар ҳокимлигига тасдиқланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати маълум қилди.

Хоким Ташкента Артыкходжаев Джахонгир - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ҳокими таваллуд айёмини нишонламоқда

Сессияда аввалига Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонидан Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари сайловининг натижалари бўйича маълумот бериб ўтилган. Сўнг Кенгаш регламентига мувофиқ, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан таклиф этилган номзодлар тасдиқланган.

Шунингдек, бош вазир томонидан Ўзбекистон президентининг Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига 48-Тинчлик сайлов округидан сайланган депутат Жаҳонгир Абидович Ортиқхўжаев номзодини Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома ўқиб эшиттирилган.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор Кенгаш томонидан бир овоздан маъқулланган. 

Янгиликлар лентаси
0