Бухорода “Мотамсаро она”  ҳайкали ўрнатилди

Бухорода “Мотамсаро она” ҳайкали ўрнатилди

351
(Янгиланган 19:29 13.01.2020)
Бухоронинг Олот туманида аждодлар руҳига ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида хотира хиёбони барпо этилиб, “Мотамсаро она” ҳайкали ўрнатилган.

ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. Бухоро вилоятининг Олот туманида "Мотамсаро она" ҳайкали бунёд этилди. Бу ҳақда Маданият вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.

Бухоронинг Олот туманида аждодлар руҳига ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида хотира хиёбони барпо этилиб, “Мотамсаро она” ҳайкали ўрнатилган.

Мажмуанинг очилиш маросимида туман мутасаддилари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, меҳнат фахрийлари, қурувчилар, жамоатчилик, ҳарбий қисм шахсий таркиби иштирок этишиб, “Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилган.

Хотира майдонида шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида мардларча ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган олотлик 1605 нафар аскарнинг исм-шарифи битилган Хотира китоби ўрнатилган.

351
Девушка в защитной маске со смартфоном в руках - архивное фото

Коронавирусдан тузалганлардан ҳам ниқоб тақиб юриш талаб этилади штаб аъзоси

41
Ўзбекистонда коронавирусни бошдан кечирганларга ҳам карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ниқоб тақиб юришлари керак.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонда карантин қоидаларига риоя қилиш учун коронавирусдан тузалганлардан ҳам ниқоб тақиб юриши керак. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.

Штаб аъзосига касалликни енгил даражада ўтказган фуқаро энди кўчага тиббий ниқобсиз ҳам чиқсам бўлади деган савол билан юзланди. У шифокорлар даволангандан сўнг касалликка иммунитет ҳосил бўлишини айтишганини маълум қилган.

“Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, лекин бугунги кунда бизда карантин қоидалари бўйича ниқобсиз юриш мумкин эмас. Шунингдек, касалликдан тузалган бўлсангиз ҳам, ҳали организмингиз тикланмаган, тиббий ниқобсиз юриб бошқа юқумли касалликларга чалиниш имкониятингиз кучаяди ва сиз бошқа касаллик билан касалланишингиз мумкин”, - деди Убайдуллаева.

Шу боис тиббий ниқобни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тақиб юриш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 25 мартдан жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Ушбу ҳаракатни содир этган шахс 1 млн 115 минг сўм миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

41
Студенты в аудитории

Энди контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмаслиги мумкин

89
Эндиликда контрактни тўлай олмамаган талаба ўқишдан четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонда энди контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмаслиги мумкин. Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, агар талабанинг контрактни тўлашга қурби етмаса, олий ўқув юрти вазиятни ўрганиб чиқади. Кейин шу талабага ёрдам бериб, контрактни қоплаш чорасини кўради.

“Талаба эндиликда контрактни тўлай олмаса, у четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши масаласи кўриб чиқилади", - деди у.

Мажидов бунда ОТМ томонидан вазият тўлиқ ўрганилгач, қарор қабул қилишини қўшимча қилди.

Шунингдек, вазир 2020-2021-ўқув йилида контракт тўлови миқдори ўзгаришсиз қолишини маълум қилди.

89

Беларусь президенти сайловлари бўлиб ўтган деб тан олинди

11
Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Соат 12:00 да (маҳаллий вақт билан) Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтган деб тан олинди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь нашри Марказий сайлов комиссияси раиси Лидия Ермошина сўзларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Ермошинанинг сўзларига кўра, соат 12:00 да сайловда овоз берганлар 54 фоизни ташкил этди ва бу сайловни бўлиб ўтган деб тан олишга имкон беради.

Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак. Сайланиш учун овозларнинг ярмидан кўпини олиш талаб этилади.

Беларусда беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко (амалдаги президент), Сергей Черечень (Беларусь социал-демократлар партияси раиси), Анна Канопацкая (собиқ депутат, тадбиркор, ҳуқуқшунос), Андрей Дмитриев  (жамоат арбоби, “Говори правду” бирлашмаси ҳамраиси), Светлана Тихановская (рўйхатдан ўтиш рад этилган гомеллик блогернинг рафиқаси).

11