Ноқонуний равишда “мигалка” ўрнатган ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда

© УзАИнспектор ДПС оштрафовал хокима за "мигалки"
Инспектор ДПС оштрафовал хокима за мигалки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИББ ЙҲХББ ноқонуний равишда "мигалка" ва "сирена" ўрнатган автомобилларни жарима майдончасига жойлаштиришни бошлади.

ТОШКЕНТ, 14 янв - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ махсус товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни тегишли рухсатсиз ўрнатиш қонунга зид эканлигини эслатиб ўтди. Бу ҳақдаги огоҳлантириш Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида эълон қилинди. 

Қайд этилишича, охирги пайтларда пойтахтда  ҳайдовчиларнинг автомобилларга “мигалка” ва “сирена”лар ўрнатганликлари ҳолати тез-тез кузатилмоқда. Шу боис ушбу ҳаракатларнинг жарималарга сабаб бўлиши ИИББ томонидан қайта огоҳлантирилди.

© ГУБДДНезаконная установка мигалок
Ноқонуний равишда “мигалка” ўрнатган ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Незаконная установка мигалок

Хусусан, жорий йилнинг 10-январь куни соат 12.20 да Минор масжиди ёнида махсус ёритувчи қурилма ўрнатилган “Spark” русумли автомобиль шу ҳудудда хизмат олиб борган ЙҲХБ ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган. Аниқланишича, автомобилга ўрнатилган махсус ёритувчи қурилмалар учун ҳайдовчи тегишли рухсатга эга бўлмаган. Ҳолат юзасидан МЖТКнинг 127-моддаси бўйича баённома расмийлаштирилган.  

Маълумот учун, тегишли рухсатсиз транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чекловчи, уларни англашга тўсқинлик қилувчи турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш ана шу қурилмаларнинг мусодара қилинишига сабаб бўлади. Мазкур ҳаракатларни содир этган фуқарога нисбатан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Бундан ташқари, мазкур қоидабузарлик ҳолларида автомобиль МЖТКнинг 291-моддасига мувофиқ жарима майдончасига жойланади.

Янгиликлар лентаси
0