Здание министерства здравоохранения Узбекистана

ССВ Хитойдаги номаълум вирус сабаб қатъий чоралар кўрилаётгани маълум қилди

318
(Янгиланган 17:28 14.01.2020)
Мамлакатда аҳолининг санитария эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, касалликнинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқумли касалликларнинг мамлакатга кириб келиши ва тарқалиши қатъий назоратга олинганини маълум қилди.

Таъкидланишича, мамлакатда аҳолининг санитария эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, касалликнинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида  ССВ ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан қуйидаги чора тадбирлар амалга оширилмоқда:

- давлат чегараси кесишган жойлардаги Санитария-карантин пунктларидан ўтаётган йўловчиларни сифатли тиббий-санитария кўригидан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда;

- пневмония ва бошқа ўткир респиратор касалликлари аломатлари билан аниқланган беморларни алоҳидалаш ва шифохоналарга ётқизиш чоралари кўрилмоқда;

- грипп, ЎРИ ва пневмония касалликларига гумон қилинган беморларни шифохоналарга ётқизиш учун даволаш-профилактика муассасаларини тайёргарлигини таъминлаш, беморларни даволаш учун дори-дармонлар ва дезинфекцион моддалар захираси яратилди;

- Хитойдан келаётган йўловчилар орасида грипп касаллигининг оғир турларига, ЎРИ ва пневмония касалликларига гумон қилинган беморлар аниқланганда лаборатория ташхиси учун намуналар олиш ташкил этилмоқда;

- мутахассислар томонидан учувчилар, борт ва темир йўл кузатувчиларининг билим савиясини ошириш мақсадида грипп, ЎРИ ва ўткир пневмония касалликларининг клиникаси, лаборатория ташхиси, профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлари тўғрисида тушунтириш ишлари ўтказилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросининг маълумотига кўра, Хитойда короновируснинг янги тури эпидемияси юзага келган.

Маълумотларга қараганда, 2020 йилнинг 11 январь ҳолатига Ухан шаҳрида 41 та ҳолатда вирусли пневмония касаллиги аниқланган. Улардан бир нафари вафот этган, 6 нафари соғайиб, шифохонадан чиқарилган. Беморларнинг кўпчилиги тана ҳароратининг юқорилиги ҳамда нафас олишининг қийинлашишидан шикоят қилган. Кўкрак қафасининг рентгенография хулосасига кўра, айрим ҳолатларда беморларнинг ўпкалари шикастланган. Бугунги кунда касалликнинг одамдан одамга юқиши аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТИВ ушбу касаллик сабаб Хитойда бўлиб турган ёки у ерга бормоқчи фуқароларни зарурий эҳтиёт чораларни кўришга чақирган эди.

318
Теглар:
соғлиқни сақлаш вазири, касаллик, вирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1066)
Девушка в защитной маске со смартфоном в руках - архивное фото

Коронавирусдан тузалганлардан ҳам ниқоб тақиб юриш талаб этилади штаб аъзоси

28
Ўзбекистонда коронавирусни бошдан кечирганларга ҳам карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ниқоб тақиб юришлари керак.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонда карантин қоидаларига риоя қилиш учун коронавирусдан тузалганлардан ҳам ниқоб тақиб юриши керак. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.

Штаб аъзосига касалликни енгил даражада ўтказган фуқаро энди кўчага тиббий ниқобсиз ҳам чиқсам бўлади деган савол билан юзланди. У шифокорлар даволангандан сўнг касалликка иммунитет ҳосил бўлишини айтишганини маълум қилган.

“Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, лекин бугунги кунда бизда карантин қоидалари бўйича ниқобсиз юриш мумкин эмас. Шунингдек, касалликдан тузалган бўлсангиз ҳам, ҳали организмингиз тикланмаган, тиббий ниқобсиз юриб бошқа юқумли касалликларга чалиниш имкониятингиз кучаяди ва сиз бошқа касаллик билан касалланишингиз мумкин”, - деди Убайдуллаева.

Шу боис тиббий ниқобни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тақиб юриш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 25 мартдан жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Ушбу ҳаракатни содир этган шахс 1 млн 115 минг сўм миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

28
Студенты в аудитории

Энди контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмаслиги мумкин

73
Эндиликда контрактни тўлай олмамаган талаба ўқишдан четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонда энди контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмаслиги мумкин. Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, агар талабанинг контрактни тўлашга қурби етмаса, олий ўқув юрти вазиятни ўрганиб чиқади. Кейин шу талабага ёрдам бериб, контрактни қоплаш чорасини кўради.

“Талаба эндиликда контрактни тўлай олмаса, у четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши масаласи кўриб чиқилади", - деди у.

Мажидов бунда ОТМ томонидан вазият тўлиқ ўрганилгач, қарор қабул қилишини қўшимча қилди.

Шунингдек, вазир 2020-2021-ўқув йилида контракт тўлови миқдори ўзгаришсиз қолишини маълум қилди.

73