Технология блокчейн и монета биткоин

Ўзбекистонда янгича “молиявий пирамидалар” пайдо бўлмоқда

1005
(Янгиланган 17:26 14.01.2020)
Фирибгарлар бундай лойиҳаларнинг жозибадорлигини ошириш ва кўп сонли иштирокчиларни жалб қилиш учун тармоқ маркетинги деб номланувчи усул ва "Понци схемаси" элементларидан фойдаланишади.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik.  Ўзбекистонда “молиявий пирамидалар” кўринишидаги турли фирибгарлик схемаларидан, шу жумладан, крипто активлардан фойдаланиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Бу ҳақда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги хабар қилди.

Таъкидланишича, одатда келиб чиқиши чет элларда бўлган жиноий гуруҳлар ҳар хил электрон платформалар, сайтлар ва ахборот тизимларини ташкил қилиш орқали ноқонуний бойлик орттириш мақсадида аҳолининг бўш пул маблағларини жалб қилиш учун Ўзбекистон бозорига кирмоқда.

Бундай лойиҳаларнинг жозибадорлигини ошириш ва кўп сонли иштирокчиларни жалб қилиш учун тармоқ маркетинги деб номланувчи усул ва "Понци схемаси" элементларидан фойдаланилади.

“Понци схемаси” молиявий пирамидани ташкил этишнинг жиноий схемаси бўлиб, у аввалги инвесторларнинг даромадларини янги инвесторлардан олинган маблағлар ҳисобидан тўлашни назарда тутади. Аввалига бу жуда фойда келтирувчи схема бўлиб кўриниши мумкин, аммо у одатда янги инвесторларнинг маблағлари оқими эскиларига тўловларни амалга ошириш учун етарли бўлмай қолгандан сўнг бузилади”, - дейилади хабарда.

Агентлик хабардорлик ва ҳушёрликни ошириш мақсадида бундай шубҳали лойиҳаларнинг асосий белгиларини маълум қилди:

  • компаниянинг келиб чиқиш жойи номаълум;
  • ҳар қандай молиявий жавобгарликни рад этиш ва иштирокчидан битим ёки шартномада барча хатарларни қабул қилишга рози эканлигини талаб қилиш;
  • шубҳали ёки оддий фойдаланувчи учун тушунарсиз хизматлар/маҳсулотлар;
  • муайян платформада келгусида ишлаш учун маблағларни мажбурий инвестициялаш бўйича талабларнинг мавжудлиги;
  • янги иштирокчиларни жалб қилиш орқали даромад олишнинг кўп босқичли дастурининг мавжудлиги;
  • ушбу лойиҳага маблағ киритган бошқа иштирокчиларнинг юқори даромадларини намойиш этиш орқали жозибадорликни ошириш;
  • потенциал иштирокчиларнинг зарур билимлари йўқлигини ҳисобга олган ҳолда “криптовалюталарнинг юқори истиқболлари” билан манипуляция қилиш;
  • компаниянинг гўёки кенг кўламли фаолиятини кўрсатиш ва лойиҳага кенг аудиторияни жалб қилиш мақсадида йирик тадбирларни ташкил қилиш;
  • иштирокчиларга маълум малака ёки бошқа талаблар қўйилмаслиги.

Агентлик шубҳали молиявий схемалар асосида иш юритаётган айрим компанияларнинг фаолияти тўғрисида бирон бир маълумот эга бўлганлардан қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беришингизни сўраган.

1005
Теглар:
молиявий пирамида, фирибгарлик
Логотип Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ). Архивное фото

ЖССТ: кўп давлатлар COVID га қарши курашда нотўғри йўлдан кетишмоқда

109
Халқаро ташкилот раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесуснинг яқин келажакда дунё нормал ҳаётга қайтмаслигига ишончи комил.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус коронавирус пандемиясига қарши курашда жуда кўп мамлакатлар “нотўғри йўлни” танлаганини маълум қилди.

Бироқ у гап қайси мамлакатлар ҳақида бораётганига ойдинлик киритмаган. ЖССТ раҳбари яқин келажакда дунё нормал ҳолатга қайтолмайди деб ҳисоблайди.

“Агар миллий ҳукуматлар фуқароларга инфекцияга чалинишлар сонини камайтириш ва одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қандай стратегияга амал қилиш кераклигини аниқ тушунтирмасликни давом этса, агар аҳоли вирусга қарши курашнинг асосий қоидаларига (қўлларни ювиш, ниқоб тақиш) риоя қилмаса, бизни пандемия бўйича биттагина сценарий кутмоқда - вазият ёмонлашади”, - деди Гебрейесус.

Янада кўпроқ давлатлар ва минтақалар янги COVID-19 авж олишини қайд этиб, илгари бекор қилинган карантин чораларини қайта жорий этмоқда. Бироқ, ЖССТ раҳбари ҳамма ҳам навбатдаги ўзини ўзи яккалашга тайёр эмаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ЖССТ бир сутка давомида 230 мингта коронавирус билан касалланиш ҳолатини қайд этди. Бу навбатдаги антирекорд саналади.

109
Грузовики на границе

Тожик-ўзбек чегарасида юзлаб юк машиналари тўхтаб қолди

69
(Янгиланган 16:55 14.07.2020)
Ҳайдовчиларни коронавирусга текшириш амалиёти жорий этилиши Ўзбекистон - Тожикистон чегарасида бир неча километрли тирбандликка олиб келди - ОАВ.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Ўзбекистон Тожикистон чегарасида коронавируснинг тарқалиши туфайли юзлаб юк машиналари тўхтаб қолди, дея хабар беради Pars Today ахборот агентлиги.

Хусусан, "Ойбек" назорат-ўтказиш пунктида жиддий вазият юзага келди. Таъкидланишича, транспортнинг тўхтатилиши ҳайдовчиларни коронавирусга текширилиши билан боғлиқ - ҳайдовчилар натижа эълон қилинишини бир неча кун кутишларига тўҳри келмоқда.

“Ҳар куни ҳар бир ҳайдовчи озиқ-овқатга 100 минг сўм (тахминан 10 АҚШ доллари) атрофида сарфлайди. Натижада сафарга рухсат олганларнинг кейинчаликка шахсий эҳтиёжлари учун пуллари қолмай қоляпти. Бундан ташқари, чегара постида юк машиналари туриши учун ва дам олиш жойлари йўқ. шу сабабли, ҳайдовчилар машина ичида ухлашларига тўғри келяпти, бу эса чидаб бўлмас иссиқлик туфайли мураккаблашмоқда”, - дея тушунтирди манба.

Оғир юк машиналари ҳайдовчилари сўзларига кўра, шифокорлар бир неча кундан бери коронавирус тестлари маълумотларини беролмаяпти. Куни кеча беш кун олдин текширувдан ўтган 30 кишининг таҳлиллари натижалари ҳақида маълум бўлди. Шу билан бирга, баъзи ҳайдовчиларда инфекция тасдиқланди.

“Улар бизга ниқоб тақишни ва ижтимоий масофани сақлашни маслаҳат беришади, аммо бундай навбатларда биз ҳаммамиз коронавирусни юқтириб олишимиз мумкин”, - дея хулоса қилди тожик-ўзбек чегарасида қолиб кетган ҳайдовчилардан бири.

69
Государственные флаги стран-участниц ОДКБ

КХШТ Боку ва Ереванни зудлик билан чегарада ўт очишни бас қилишга чақирди

10
Ташкилот Арманистон ва Озарбайжонни зудлик билан ўт очишни бас қилишга чақирган ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Арманистон ва Озарбайжонни зудлик билан чегарада ўт очишни бас қилишга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, КХШТ котибияти Арманистон ва Озарбайжон қуролли кучлари бўлинмаларининг қуролли тўқнашувидан сўнг икки мамлакат чегарасидаги юзага келган кескин вазият сабаб жиддий хавотирда эканини билдирган.

“Юзага келган вазият икки давлат чегарасидаги, улардан бири Арманистон Республикаси КХШТ аъзосидир, вазиятни нормаллаштиришга кўмаклашмайди. Арманистон ва Озарбайжон раҳбарияти даражасида эришилган ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувлар бузилганидан далолат беради”, - дейилган хабарда.

Ташкилот томонларни зудлик билан ўт очишни бас қилишга чақирган ва ҳалок ва жароҳатланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.

12 июль куни Озарбайжоннинг Арманистон билан чегарасидаги Товуз туманида қуролли тўқнашув содир бўлди. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон Қуролли кучлари ўт очганини маълум қилди. Арманистон Мудофаа вазирлиги эса Озарбайжон томони таянч пунктини эгаллаб олишга уринганини таъкидлади. Жанг оқибатида икки томон ҳарбийлари қурбон бўлган, жумладан, озарбайжонлик генерал-майор.

10