У жуда истеъдодли эди - Лидия Андре Наримон Григорян ҳақида

559
(Янгиланган 13:18 15.01.2020)
“У жуда истеъдодли эди. У қўл урган ҳар қандай иш  нольдан бошлаб охиригача муваффақият билан якунланган”, - Лидия Андре Наримон Григорян ҳақида. 

ТОШКЕНТ, 15 янв - Sputnik. Тошкентда ўлдириб кетилган дизайнер Нариман Григоряннинг яқин дўсти стилист, визажист ва либослар дизайнери Лидия Андре Sputnik мухбирига у ҳақида сўзлаб берди.

— Наримон ажойиб ва кўнгли тоза инсон эди. Биз яқин дўст эдик, унинг душманлари йўқ эди. Аксинча, дўстлари кўп эди. Нега бундай бўлганини, қандай содир бўлганини билмайман. У жуда истеъдодли эди. У қўл урган ҳар қандай иш  нольдан бошлаб охиригача муваффақият билан якунланган.  Ҳар қандай ишни бошлашга қодир эди ва жуда ажойиб эди. Биз барчамиз у ҳақида фақат энг яхши сўзлар ёзилишини истаймиз, чунки у шунга муносиб инсон эди, - дейди Андре. 

Лидия Наримон Григоряннинг ўлдириб кетилганлиги билан боғлиқ мудҳиш хабардан чуқур қайғуда.  У дўстининг хотираси ҳақида фақат яхши сўзлар ёзилишини, марҳумнинг шунга муносиб инсон бўлганлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 14 январ куни машҳур дизайнер ва хореограф Нариман Григорян ўлдириб кетилди. Дастлабки маълумотларга кўра, қотиллик пойтахтнинг Яшнобод туманида кечаси содир бўлган. 

Шунингдек, Бош прокуратура жиноят ишининг Тошкент шаҳар прокуратураси иш юритувига олинганлиги, малакали терговчиларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилаётгани ҳақида маълум қилди

559
Работа автосалонов в Омске

Тошкентда “автошина олиб келишни” ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди

52
Автомобиль шиналарини олиб келишни ваъда қилиб, ваъдасида турмаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкентда автомобил шиналарини олиб келишни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 27 ёшли Асрол К. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг ноябрь ойида унга Польшадан автомобиль шиналарини олиб келишини ваъда қилган ва “хизмати” учун 40.000 АҚШ доллари олган 46 ёшли Алишер Ш.га нисбатан чора кўришни сўради.

Алишер Ш. ваъдасига хилоф тарзда пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 моддаси 4 қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

52

Ўзбекистонда коронавирус: 7та вилоятда янги ҳолатлар

489
(Янгиланган 13:32 25.11.2020)
Ўзбекистонда яна 59 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 098 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

25 ноябрь coaт 13:00 га қадар 59 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 098 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: Андижон (3 нафар), Бухоро (5), Жиззах (5), Қашқадарё (5), Наманган (6), Сирдарё (12), Тошкент (23) вилоятларида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 69 302 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 191 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 605 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 59,8 миллиондан ошди, 1,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 38,3 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (12,6 млн), Ҳиндистонда (9,2 млн), Бразилияда (6,1 млн).

489
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси