МИБ ёрдамида Янгийўл Давлат солиқ инспекцияси ғазнаси бойиб кетди

© REUTERS / Mukhammadsharif MamatkulovУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарздор “Жўрабек Агроинвест қўшув” МЧЖдан солиқ қарздорлиги ва давлат божлари ҳамда ижро йиғими учун 645 млн. сўм нақд пул маблағлари ундирилган.

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. МИБ Янгийўл туман ДСИ фойдасига 1 кунда 645 млн. сўм ундириб берди. Бу ҳақда Республика Мажбурий ижро бюросининг ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Сотрудник Бюро принудительного исполнения заполняет документы - Sputnik Ўзбекистон
Фуқаро МИБ ёрдамида 119,1 млн. сўмлик омонатини қайтариб олди

Маълум бўлишича, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаларига асосан қарздор “Жўрабек Агроинвест қўшув” МЧЖдан Янгийўл туман ДСИ фойдасига солиқ қарзи ва давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушган.

Шунга кўра жорий йил 14 январь куни, Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл тумани бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Натижада қарздор “Жўрабек Агроинвест қўшув” МЧЖдан солиқ қарздорлиги ва давлат божлари ҳамда ижро йиғими учун  645 млн. сўм нақд пул маблағлари ундирилган.

Янгиликлар лентаси
0