UzAuto Motors имконияти чекланганлар учун машиналар ишлаб чиқмоқда

© UzAuto MotorsКомпания UzAuto Motors объявила о запуске машин для водителей-инвалидов
Компания UzAuto Motors объявила о запуске машин для водителей-инвалидов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
UzAuto Motors компанияси автомашиналарни имконияти чекланган ҳайдовчилар учун махсус техника билан жиҳозлашни бошлади.  

ТОШКЕНТ, 15 янв - Sputnik. UzAuto Motors компанияси имконияти чекланган ҳайдовчилар учун улар буюртмасига асосан машиналар ишлаб чиқаришни йўлаг қўйди. Бу ҳақда “Узавтосаноат” корхонасининг ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

Қайд этилишича, UzAuto Motors компанияси автомашиналарни имконияти чекланган ҳайдовчилар учун махсус техника билан жиҳозлашни бошлади.  Ушбу машиналарда иккиламчи автомобилни қўлда бошқариш мумкин бўлган шароитлар ўрнатилган.

© UzAuto MotorsКомпания UzAuto Motors объявила о запуске машин для водителей-инвалидов
UzAuto Motors имконияти чекланганлар учун машиналар ишлаб чиқмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Компания UzAuto Motors объявила о запуске машин для водителей-инвалидов

Иккиламчи қўлда бошқариш қурилмаси давлат стандартизациясининг барча талабларига мосланган бўлиб, уни ўрнатиш харидорнинг буюртмасига асосан  Cobalt, Gentra ва Spark автомобилларига ўрнатилади.

Оёқ функцияси бузилган ҳайдовчилар учун мўлжалланган қурилма фақат зарур элементлар билан таъминланади. Автомобилни шу тарзда жиҳозламоқчи бўлган мижозлар Uzautomotors.com расмий сайтида кўрсатилган расмий дилерларга мурожаат қилишлари мумкин.

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида – 600 минг нафар имкониятлари чекланган инсонлар яшайди. UzAuto Motors компанияси томонидан яратилаётган ушбу шароит имконияти чекланган фуқароларнинг жамият сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол бўлишларига туртки бўлади.

© UzAuto MotorsКомпания UzAuto Motors объявила о запуске машин для водителей-инвалидов
UzAuto Motors имконияти чекланганлар учун машиналар ишлаб чиқмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Компания UzAuto Motors объявила о запуске машин для водителей-инвалидов
Янгиликлар лентаси
0